Мавзу. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш Режа саволлари


Кредит портфели йигирмадан ортиқ кредитдан ташкил топган бўлса, бундай портфель яхши диверсификация қилинган портфел дейилади


Download 0.57 Mb.
bet5/8
Sana28.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1135119
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кредит портфелини бошқариш

Кредит портфели йигирмадан ортиқ кредитдан ташкил топган бўлса, бундай портфель яхши диверсификация қилинган портфел дейилади.

  • Диверсификация талаб даражасида бўлиши учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак.
  • кредитлар риск жиҳатидан бир- бирига боғлик эмас, яъни бирон бир кредит бўйича тўлай олмаслик эҳтимоли бошқа кредит бўйича тўлай олмаслик эхтимоли билан боғлик бўлмаслиги керак
  • Банклар учун кредит портфелини диверсификациялаш осон, кредитни кам суммада турли сохаларга турли минтақаларга ажратишга эришиш лозим.
  • Кредитларни таъминланганлиги бўйича диверсификация қилишда таъминлаш асос қилиб олинган объектнинг ликвидлик даражасига эътибор бериш зарур. Кредит таъминланганлиги ликвидлилик даражаси қанча юқори бўлса, кредит ва у бўйича фоизнинг ҳам ўз вақтида қайтиши осон ва тез бўлади.

Кредит портфели сифатини яхшилаш учун рискларни бошқариш усуллари схемаси

  • Қарздорнинг кредитга бўлган лаёқатлилигини баҳолаш.
  • Бу усул мижоз рейтингини кўзда тутади. Қарздорни баҳолаш мезонлари ҳар бир банк учун қаттиқ индивидуаллашган бўлиб, унинг амалиётидаги мавқеидан келиб чиқиши ва вақти-вақти билан кўриб чиқилиши лозим.
  • Бир қарздорга бериладиган кредитнинг ҳажмини камайтириш.
  • Бу усул мижознинг кредитга лаёқатлилигига тўлиқ амин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
  • Кредитларни суғурталаш.
  • Кредитни суғурталаш унинг қайтмаслик рискини тўлиқ суғурталаш билан шуғулланувчи ташкилот зиммасига юкланишини кўзда тутади. Суғурталаш билан боғлиқ барча ҳаражатлар кредит олувчилар томонидан тўланади.
  • Етарли таъминланишни талаб қилиш.
  • Бундай усул банкдан берилган сумманинг қайтишини ва фоиз олишини кафолатлайди. Кредит рискидан ҳимояланишда асосий эътибор зарарларни қоплаш учун мўлжалланган етарли таъминотни жалб қилишга эмас, балки ушбу зарарларга йўл қўймаслик учун қарздор кредитга лаёқатлилигини таҳлил қилишга қаратилади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling