мавзу: Тикувчилик ишлаб чиқаришда замонавий информацион технологиялари фанининг предмети Ажратилган вақт соат. Асосий саволлар
Усул: тайёр ёзма материаллар. Назорат
Download 53.04 Kb.
|
1 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ишлаш босқичи
- Натижаларни эшитиш ва таҳлил қилиш босқичи
- Якуний ва баҳолаш босқичи
- 1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади
1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Информатика ва ахборот технологиялари фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари тўғрисида маълумотлар бериш. 1-асосий саволнинг баёни: Информатика фани ҳозирги вақтда инсон фаолиятининг турли соҳаларида қўлланилаётган фанлардан бири бўлиб, у ХХ асрнинг иккинчи ярмида юзага келди. Информатика фани инсон фаолиятининг турли ҳолатларида ахборотларни излаш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи фандир. Информатика фан сифатида информацион жараён (ахборотлашган жараён) ларнинг қонуниятларини ўрганади. Информацион жараён кенг тушунча бўлиб, маълумотларни жамлаш, узатиш, сақлаш, тўплаш, қидириш ва истеъмолчига беришгача бўлган жараёнларни ўзида акс эттиради. Информатика атамаси французча «informatique» сўзига мос келиб, у французча иккита сўздан «information» (ахборот) ва «automatique» (автоматика) сўзиларидан ҳосил бўлиб, ахборотни автоматик қайта ишлаш маъноларини англатади. Информатика атамаси 60-йилларда Францияда компьютерлар ёрдамида ахборотларни қайта ишлашни автоматлаштириш билан шуғулланадиган соҳа учун ишлатилган. Инглиз тилида бу фан Сomputer sciene (компьютер техникаси ҳақидаги фан, компьютер таълими, компьютер билимлари) деб юритилади. Информатика атамаси ХХ асрнинг 60-йилларида ишлатила бошлаган бўлсада, унинг алоҳида фан сифатида ажралиши 40-50 йилларга тўғри келади. Умумий қилиб айтганда, информатика фани ахборот технологиялари воситалари ёрдамида ахборотни тақдим этиш, қабул қилиш, сақлаш, унга ишлов бериш, узатиш усулларини ва уларни бошқариш усулларини тизимли равишда ўрганувчи фандир. Олий ўқув юртларида информатика ва ахборот технологиялари фанининг мазмуни қуйидагилардан иборат: ахборотларни тўплаш, узатиш ва қайта ишлашнинг умумий тавсифи; ахборотли жараёнларнинг техник ва дастурий таъминоти; ахборот технологияларининг турлари ва кўринишлари; замонавий ахборот технологиялари ва уларнинг тузилиши; замонавий ахборот технологияларини таълим жараёнига қўллаш ва унинг аҳамияти; ўқув ва назорат қилувчи дастурлар ва улар билан ишлаш; матнли ва графикли ахборотларни қайта ишлаш технологиялари; мультимедиали технологиялар билан ишлаш; тармоқ технологиялари билан ишлаш; интернет технологияси билан ишлаш; масофавий таълимни йўлга қўйиш ва бошқалар. Информатика ва ахборот технологиялари фанининг мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат: компьютерни кундалик ақлий фаолиятда ёрдамчи сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш; ахборот маданияти ва унинг аҳамияти ҳақида билим бериш; замонавий телекоммуникация, виртуал воқелик, мультимедиа тушунчаларини шакллантириш; ахборот технологияларидан фойдалана олиш; информатика воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги масалалари, ақлий мулк ва дастур таъминотидан фойдаланишнинг ҳуқуқий томонлари билан таништириш ва бошқалар. Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўрганиш натижасида ахборотларни тўплаш, узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш қонунлари, усулларини ҳамда тезкор компьютерлар ва бошқа замонавий ахборот технологиялари кўмагидан фойдаланиш малакаси ҳосил бўлади. Download 53.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling