Зарурий ресурсларни режалаштириш (MRP).
MRP (Material Requirements Planning – зарурий ресурсларни режалаштириш) – ишлаб чиқариш учун зарур ресурсларни ҳисоблаш усули.
MRP тизими нечта ва қанча муддатда керакли маҳсулотни ишлаб чиқишни аниқлаш имконини беради. Сўнг тизим ишлаб чиқариш жадвалини қондириш учун вақтни ва зарур миқдорда материал ресурсларини аниқлайди.
MRPнинг асосий мақсадлари:
MRP нинг асосий мақсади. Ишлаб чиқаришга керакли вақтда ва керакли миқдорда хар бир элемент, хар бир деталь вақтида етказиб берилишини кузатади. Бунинг учун ишлаб чиқариш жараёнининг кетма-кетлиги шакллантирилади ва керакли махсулотни ўз вақтида киритилган режа асосида ишлаб чиқариш имконини беради.
MRP тизими. Ишлаб чиқаришда моддий ресурсларни тўлдириш режа-графигини шакллантиради. Етказиб бериш режа-графигини амалга ошириш учун тизим вақт оралиғига боғланган ҳолда буюртма графикини яратади. Етказиб берувчиларга материаллар ва ташкил этувчилар буюртмаларни жойлаштириш учун қўлланилади ёки ишлаб чиқариш жараёнларига ўзгартиришлар киритишни мустақил режалаштиришни ясаш имконини беради.
MRP - бу ишлаб чиқариш тизими бўлиб асосан дискрет типдаги корхоналарда қўлланилади, шунинг учун у хизмат кўрсатиш, нефтни қайта ишлаш, транспорт ва ҳ.к. соҳаларда кам ишлатилади.
Ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш (MRP II). Ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш методи (Manufacturing Resource Planning, MRP II) – MRP алгоритмларининг табиий ривожлантириш натижаси. MRP зарур материалларни режалаштириш учун мўлжалланган.
Ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш (MRP II). MRP II – бу MRP бўйича режалаштириш + омборларни бошқариш, таьминот, сотув ва ишлаб чиқариш функциялари ҳисобланади.
MRP II нинг MRP дан фарқи. MRP II MRP дан фарқли улароқ корхонанинг барча ресурсларини шу жумладан ускуналарни, инсон ресурсларини, материал ва молиявий ресурсларни режалаштиришни қамраб олади.
MRP II нинг энг муҳим функциялари.
Молиявий бошқарув соҳасида қарорларни қабул қилувчиларни керакли маьлумотлар билан таьминлайди.
Бундан ташқари, MRP II тизими компаниянинг ташқи ўзгаришларга мослашиши ва вазиятнинг ўзгаришини башорат қилишга қодир.
Хулоса
Ман бу лаборатория ишида тизимнинг максадли функсиялари ни аниклаш хамда уларга таьриф бериш куникмасини хосил килдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |