Мавзу: Товар-моддий захиралар ҳисоби


Download 0.71 Mb.
bet2/7
Sana25.10.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1719223
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10-mavzu Tovar moddiy zahiralar hisobi

06 «Бошқа товар-моддий захиралар» счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинган ҳолда акс эттирилади: 060 «Қурилиш материаллари»; 061 «Озиқ-овқат маҳсулотлари»; 062 «Дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари»; 063 «Инвентар ва хўжалик жиҳозлари»; 064 «Ёнилғи, ёқилғи - мойлаш материаллари»; 065 «Машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари»; 069 «Бошқа товар-моддий захиралар».

060 «Қурилиш материаллари» субсчётида қурилиш ва монтаж ишлари жараёнида фойдаланиладиган қурилиш материаллари ҳисобга олинади. Қурилиш материалларининг аналитик ҳисоби материалларнинг номи, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточка)сида юритилади. 061 «Озиқ-овқат маҳсулотлари» субсчётида ташкилотлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобга олинади. Келиб тушган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари киримга олинадиган 300-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг кирими бўйича жамланма қайдномада (2169 Йўриқноманинг 40-иловаси) юритилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари сарфининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари сарфи бўйича 399-сон шаклдаги жамланма қайдномада (2169 Йўриқноманинг 41-иловаси) юритилади. Бу жамланма қайднома моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади. Унга ёзувлар 299-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бериш учун меню-талабнома ва бошқа ҳужжатлар асосида ёзилади.

062 «Дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари» субсчётида касалхоналардаги, даволаш-профилактика, даволаш-ветеринария ва харажатлар сметаларида ушбу мақсадлар учун маблағ ажратиш кўзда тутилган ташкилотлардаги дори-дармонлар, компонентлар, бактерияли препаратлар, зардоблар, вакциналар, қон ва ярани боғлаш воситалари ва бошқа дори-дармонлар ҳисобга олинади. Бу субсчётда ўз дорихоналарига эга бўлган медицина ташкилотларидаги ёрдамчи ва дорихона материаллари ҳам ҳисобга олинади. 063 «Инвентар ва хўжалик жиҳозлари» субсчётида ташкилотнинг кундалик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган хўжалик материаллари ва канцелярия буюмлари (электр лампалари, совун, чўтка ва ҳ.к.), шунингдек, бошқа инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисобга олинади. Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг ҳисоби моддий жавобгар шахслар томонидан буюмларнинг номи ва миқдори бўйича М-17-сон шаклдаги материалларнинг омбор ҳисоби дафтарида юритилади. Бу буюмларнинг омбордан берилиши 434-сон шаклдаги юк-хати (талабнома) бўйича амалга оширилади.


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling