Мавзу: Товар-моддий захиралар ҳисоби


Download 0.71 Mb.
bet3/7
Sana25.10.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1719223
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10-mavzu Tovar moddiy zahiralar hisobi

Буюмлар омбордан берилаётганда ташкилотнинг, бўлимнинг номи, фойдаланишга топширилган йили ва ойи кўрсатилган маркировкали штамп қўйилади. Маркировка бўёқ (ювганда ва кимёвий воситалар таъсирида ўчмайдиган бўлиши лозим) ёрдамида қилинади ёки жетон билан маҳкамланади. 063 субсчётнинг аналитик ҳисоби предметларнинг номи, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтарида (карточкасида) юритилади. 064 «Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари» субсчётида омборларда, шунингдек, бевосита моддий жавобгар шахслар ихтиёрида турадиган барча турдаги ёнилғи, ёқилғи - мойлаш материаллари (ўтин, кўмир, торф, бензин, керосин, мазут, автол ва ҳ.к.) ҳисобга олинади. 065 «Машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари» субсчётида машиналарнинг (тиббиёт, электрон-ҳисоблаш ва шу каби) ускуналари, тракторлар, комбайнлар, транспорт воситаларининг (моторлар, автомобиль шиналари, камера ва айлана шаклдаги ленталар ва шу кабилар) эскирган қисмларини алмаштириш ва таъмирлаш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар ҳисобга олинади.

069 «Бошқа товар-моддий захиралар» субсчётида илмий-тадқиқот ишлари ва лаборатория синовлари учун узоқ муддат ишлатиладиган материаллар, шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар, ўстирувдаги ва боқувдаги чорва моллари, ўқув, илмий ва бошқа мақсадларга мўлжалланган реактивлар ва химикатлар, ойна ва кимёвий идишлар, металлар, электр ва радио материаллари, радиолампалар, фотобуюмлари, ўқув дастурлари ҳамда қўлланма ва илмий ишларни нашр қилиш учун қоғозлар, тажриба қилинадиган ҳайвонлар ҳамда ўқув мақсадлари ва илмий-тадқиқот ишлари учун мўлжалланган бошқа материаллар, шунингдек, протез учун ишлатиладиган қимматбаҳо ва бошқа товар-моддий захиралар ҳисобга олинади. Бошқа товар-моддий захираларнинг аналитик ҳисоби 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да материалларнинг номи, нави, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади.

  • Етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиш;
  • Беғараз келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
  • Узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказиш;
  • Ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни аниқлаш;
  • Ташкилотнинг ўзида тайёрланиши;
  • Қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар.
  • Товар-моддий захиралар қуйидагилар натижасида ташкилотга кирим қилинади:
  • Божхона божлари ва йиғимлари;
  • Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари (агар улар қопланмаса);
  • Товар-моддий захиралар улар орқали харид қилинган таъминотчи ва воситачи ташкилотларга тўланадиган воситачилик ҳақи;
  • Товар-моддий захираларни сертификатлаш ва уларни товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар;
  • Товар-моддий захираларни тайёрлаш ва уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари
  • Товар-моддий захираларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар
  • Товар –моддий заҳиралар киримига оид бошланғич хужжатлар (юк хати, далолатномалар ва бошқалар), қайдномалар
  • 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да ҳамда М-44-сон шаклдаги материал заҳиралар бўйича айланма қайднома
  • Тегишли мемориал ордерлар
  • Ҳисобот шакллари
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling