Асосий материаллар деганда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, объектларни қуриш, монтаж қилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш каби ишларни бажаришда бош ролни ўйновчи материаллар тушунилади.
Ёрдамчи материаллар деганда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, ишларни бажаришда бош ролни ўйнамайдиган, лекин уларнинг бажарилишида қўшимча тарзда ишлатиладиган материаллар тушунилади.
Сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар - маълум даражада ишлов босқичидан ўтган, лекин ҳали пировард маҳсулот даражасига етказилмаган маҳсулотлар.
Ёқилғи транспорт воситаларини ишлатишда, ишлаб чиқаришнинг технологик эҳтиёжлари учун ҳамда энергия ишлаб чиқариш ва биноларни иситиш учун мўлжалланган.
Эҳтиёт қисмлар машиналар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларининг емирилган ва эскирган қисмларини таъмирлаш ёки алмаштириш учун хизмат қилади.
Қурилиш материаллари - бевосита қурилиш ва монтаж ишлари жараёнида, қурилиш қисмларини тайёрлашда, бино ва иншоотларнинг алоҳида конструкция ва қурилмаларини кўтаришда ва қуриб тугатишда фойдаланилади.
Идиш ва идиш материаллари - турли материаллар ва маҳсулотларни ўраш, ташиш, сақлаш учун қўлланиладиган предметлар (қоплар, қутилар, бочкалар ва ҳоказо) ҳамда идишларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ва деталлар (қутиларни йиғиш деталлари, бочка қисқичлари, темир айланмалари ва бошқалар).
Бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар - корхона балансида турган, қайта ишлаш учун бошқа корхонага берилган материаллар. Уларга, асосан, қайта ишлаш учун ўзга корхонага берилган ўсимликчилик, чорвачилик ҳамда ўрмон хўжалиги маҳсулотлари киради. Ишлаб чиқаришнинг қайтариладиган чиқиндилари — бу маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган ва бирламчи хом ашё ва материаллар хусусиятларини тўла ёки қисман йўқотган хом ашё ва материаллар колдиғидир (ёғоч ва темир қириндилари, шрот ва шу
кабилар).
Бошқа материаллар - тузатилмайдиган брак ҳамда ушбу ташкилотда материаллар, ёқилғи ёки эҳтиёт қисмлар таркибида ишлатилиши мумкин бўлмаган асосий воситаларнинг, инвентар ва хўжалик анжомларининг чиқиб кетишидан олинган моддий бойликлардир (металлолом, утилланган хом ашё, емирилган шиналар ва шу кабилар).
Do'stlaringiz bilan baham: |