Мавзу Товар моддий заҳиралар ҳисоби Мавзу: Товар-моддий заҳиралар ҳисоби
Download 2.37 Mb.
|
Товар моддий захиралар ҳисоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий товар гуруҳлари усули.
- Захиралар умумий ҳажми усули.
- М-4 шаклидаги кирим ордери
Ҳар бир модда бўйича усул.
Ушбу усулда товар-моддий захираларнинг ҳар моддаси (нави, маркаси, тури ва шу кабилар) таннархи ва соф сотиш қиймати солиштирилади (таққосланади) ва ушбу икки қийматдан энг пасти ҳар бир модда бўйича молиявий ҳисоботга киритилади. Асосий товар гуруҳлари усули. Ушбу усулда, товар-моддий захираларнинг таннархи ёки соф сотиш қийматидан энг пасти, ТМЗларнинг ҳар бир категорияси ёхуд гуруҳи бўйича умумий суммадан келиб чиқиб аниқланиши кўзда тутилади. Захиралар умумий ҳажми усули. Ушбу усулда товар-моддий захираларнинг таннархи ёки соф сотиш қийматидан энг пасти захиралар таннархининг умумий суммаси ва соф сотиш қийматининг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилоти омборидан материалларни олиш учун бухгалтер экспедиторга М-2, М-2а шаклдаги ишончнома ёзиб беради. Ишончномаларни тўлдириш тартиби "Товар- моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан белгиланган. Моддий бойликларни олишга бериладиган ишончнома - корхона мол етказиб берувчиларидан товар-моддий бойликларни олиш учун ўз вакилига берадиган ҳужжатидир. Мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилоти омборидан материалларни олиш учун таъминотчига бухгалтерия томонидан 15 кундан ошмайдиган муддатга ишончнома берилади. Ишончнома олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Ишончнома корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан муҳрланган ҳолда берилади, сўнгра у “Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали”да қайд қилинади. Экспедитор эса ишончномани олишда дафтарга имзо чекади. “Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали” рақамланган ва ип билан тикилиб, журналнинг сўнгги варағида корхона раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидан кейин “Мазкур журналда ... варақ рақамланди” деган ёзув қайд этилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан қўрсатилади. Материалларни омборга омбор мудири ёки омборчи қабул қилади. Келтирилган материаллар мол етказиб берувчининг ҳужжатлари билан мувофиқ бўлса, омборчи М-4 шаклидаги кирим ордери тузади. Ҳақиқатда кирим қилинган материаллар ва юборилган ҳужжатлар орасида тафовут аниқланса М-7-сон шакл “Товар-моддий қийматликларини қабул қилиш далолатномаси” расмийлаштирилади. М-1 шакл юкларни олиш ва уларни корхонанинг омборига кирим қилиш билан боғлиқ транспорт, товар ва бошқа хужжатларни рўйхатлаш ва назоратга олиш учун қўлланилади. Журнал корхона бухгалтериясида ёки таъминот бўлимида транспорт ва ортиш хужжатлари, кирим ордерлари, материалларни қабул қилиш далолатномалари асосида юритилади. Журналда кирим ордерлари (ёки қабул қилиш далолатномалари)нинг рақамлари, корхона омборига моддий қийматликларининг келиб тушиш саналари қайд этилади. Download 2.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling