Мавзу Товар моддий заҳиралар ҳисоби Мавзу: Товар-моддий заҳиралар ҳисоби
Режа
- Товар-моддий заҳираларни туркумлаш ва баҳолаш.
- Материаллар киримини ҳисобда акс эттириш ва ҳужжатлаштириш.
- Инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олишнинг хусусиятлари
- Идишларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари
Товар-моддий заҳираларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини аниқлаб берувчи асосий меъёрий хужжатлар: - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот
харажатларининг таркиби
(ишлар, хизматлар)ни ишлаб
ҳамда
чиқариш ва сотиш молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом;
- 4-сон БҲМС “Товар-моддий захиралар” (ЎзРМВ 2006 йил 15 июндаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган);
- 19-сон БҲМС “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш” (ЎзРМВ 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон).
молиявий-хўжалик
“Хўжалик фаолияти
юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби счетлар
режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома” (ЎзРМВ 2002 йил 9
сентябрдаги 103-сон буйруғи билан тасдиқланган);
1. Товар-моддий заҳиралар (ТМЗ) ҳисобини ташкил этиш.
2. Товар-моддий заҳираларни туркумлаш ва баҳолаш.
Товар-моддий захиралар - кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёҳуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар.
Ишлаб чиқариш захиралари – хўжалик юритувчи субъектда кейинчалик қайта ишлашга йўналтирилган сотиб олинган ёки мустақил равишда тайёрланган буюмлардир.
Товар-моддий заҳиралар
Хом ашё ва
материаллар
Товарлар
Тугалланмаган
ишлаб чиқариш
Тайёр маҳсулот
Ишлаб чиқариш
заҳиралари
Do'stlaringiz bilan baham: |