1-жадвал
Ҳақ эвазига сотиб олинган материалларнинг келиб тушиши
№
|
Муомала мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Мол етказиб берувчининг юкхати ёки ҳисобварақ- фактураси асосида материаллар харид қилинди
|
1000
|
6010
|
2
|
Материалларни харид қилиш бўйича транспорт харажатлари (транспорт ташкилотининг ҳисобварақ- фактураси асосида)
|
1000
|
6010
|
3
|
Материалларни харид қилишда воситачи ташкилотнинг харажатлари (хизмати) учун комиссион ҳақ
|
1000
|
6010
|
4
|
Материалларга қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлар
|
1000
|
6010;
2310
|
Товар-моддий захиралар қолдиқлари ва чиқиб кетаётган (шунингдек ишлаб чиқаришга берилган) товар-моддий захиралар қийматини аниқлаш қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:
- тегишли бирликнинг идентификацияланган таннархи бўйича;
- ўртача тортилган қиймат бўйича (AVECO);
- ТМЗ харид қилинган вақт бўйича дастлабки захиралар таннархи бўйича (ФИФО).
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига, шунингдек 4-сон БҲМСнинг 11-бандига асосан, товар-моддий захираларни
баҳолаш қуйидаги икки баҳонинг энг пасти бўйича - ҳисобот даври охиридаги ҳақиқий таннархи (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси бўйича (соф сотиш қиймати) амалга оширилади.
Соф сотиш қиймати -товар-моддий захираларни мақсадига кўра фойдаланиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолдаги уларнинг жорий қийматидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |