М-12-сон шакл “Материалларни ҳисобга олиш варақачаси” материалларнинг ҳар бир нави, тури ва ўлчами бўйича омбордаги ҳаракатини ҳисобга олиш учун қўлланади; материалларнинг ҳар бир номенклатура рақамига тўлдирилади ва моддий жавобгар шахс (омборчи, омбор мудири) томонидан юритилади. Варақачада ёзувлар бирламчи кирим-чиқим ҳужжатлари асосида операция содир этилган кунда қайд этилади.
Материалларнинг сарфланишини бухгалтерияда ҳисобга олишнинг муҳим хусусиятлари мавжуд. Корхонада материаллар қуйидаги мақсадлар туфайли омбордан чиқиб кетиши мумкин:
- ишлаб чиқаришга сарфланганида;
- ортиқча материаллар сотилганида ва бошқа ҳолларда.
Омбордан цехларга сарфлаш учун бериладиган материалларга лимит- забор карталари, талабнома ҳамда юкхатлар расмийлаштирилади. Материалларнинг бир маротаба, кам такрорланадиган харажат қилиниши талабномалар билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат истеъмолчи цех, бўлим ва участкалар томонидан расмийлаштирилади.
М-8-сон шакл материалларни беришнинг чекланган миқдорлари мавжуд бўлганда, уларни бериш учун, маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида мунтазам равишда ишлатиладиган материалларнинг берилишини расмийлаштириш учун, шунингдек ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материалалрни беришнинг белгиланган чекланган миқдорларига риоя қилинишини жорий назорат қилиш учун қўлланади ҳамда омбордан моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
М-10-сон шакл “Далолатнома-талобнома” шакл материалларни ишлаб чиқаришга, хўжалик ва бошқа эҳтиёжлар учун чекланган миқдорлардан ортиқча бир марталик берилишини расмийлаштириш учун қўлланади. Бўлимлар - материал истеъмолчилари томонидан икки нусхада ёзилади. Бир нусхаси омборнинг моддий жавобгар шахси имзоси билан олувчида, иккинчиси эса олувчининг имзоси билан омбор мудири (омборчи)да қолади.
М-11-сон шакл “Талабнома-юкхат” материалларни корхона ичида таркибий бўлинмалар ёки моддий жавобгар шахслар ўртасида берилишини ҳисобга олиш ва расмийлаштириш учун қўлланади. Талабнома-юкхатни моддий бойликларни топширувчи таркибий бўлинмадаги моддий жавобгар шахс 2 нусхада тузади. Бир нусхаси топширувчи омбор учун бойликларни ҳисобдан чиқариш учун, иккинчиси эса қабул қилувчи омбор учун бойликларни кирим қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
- Инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олишнинг хусусиятлари
- Идишларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари
- Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |