Мавзу: Транспортда рисклар Ишнинг мақсади


- расм. Буюртманинг суқилиб кириш нуқтаси


Download 154.79 Kb.
bet5/6
Sana28.02.2023
Hajmi154.79 Kb.
#1237386
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-Амалий машғулот

3.3- расм. Буюртманинг суқилиб кириш нуқтаси.
“Тежамкор” етказиб беришлар занжирининг участкаси қанчалик катта бўлса, етказиб беришлар занжирининг харажатлари ва сервис даражаси шунчалик паст бўлади. Мослашувчан етказиб беришлар занжири участкасининг ортиши эса сервис даражасининг, бироқ харажатларнинг ҳам ортишига олиб келади.
Амалиётда буюртманинг суқилиб кириш нуқтасининг жойлашиш жойи модулли ишлаб чиқариш концепцияси, маҳсулотни орқага сурилган дифференциаллаш (индивидуаллаштириш) – Post ponement концепцияси[94] ва маҳсулотни индивидуаллаштириш – Mass Customization концепцияси билан жипс боғланади[86].
Бошқарувчи таъсирларни иккита тоифага ажратиш мумкин:

  1. Етказиб беришлар занжирларининг режаларини қуришда ошиқчаликни киритиш;

  2. Етказиб беришлар занжирини амалга ошириш босқичида ростловчи (мослаштирувчи) бошқарувчи таъсирлар.

Режалаштириш босқичида мавҳумликни ҳисобга олишда бизнес-жараёнларни реинжиниринглашни ўтказиш асосида етказиб беришлар занжирининг ишончлилиги ва қайишқоқлигига маълум бир ошиқчаликни киритиш (заҳиралар ва мослашувчанлик) ҳисобига эришиш мумкин, масалан:
-етказиб беришлар занжирининг тузилмасига ошиқчаликни киритиш (масалан, маҳсулотнинг ассортиментини кенгайтириш, вақтинчалик буферлар, эҳтиёт заҳиралари, қўшимча омборлар, қувват заҳиралари ва ҳоказоларни киритиш),
-етказиб беришлар занжирининг барча иштирокчилари учун талабнинг башоратларининг сифати, ўз вақтидалиги ва эришилувчанлигини ошириш учун мувофиқлаштириш ва ахборот алмашинувини яхшилаш,
-бузилишлар ва режадан четлашишлар содир бўлган тақдирда етказиб беришлар занжирини мониторинглаш ва ростлаш тизимини киритиш,
-етказиб беришлар занжирларини бошқариш элементларини унификациялаш (яъни А участкада бошқариш функцияларини бажаришнинг иложи бўлмаган тақдирда, уларни В участкада бажариш мумкин бўлиши учун қарорлар қабул қилинадиган турли участкаларни хилма-хил бошқарув функциялари билан қамраб олиш), уларда қайтар боғланиш занжири орқали келадиган етказиб беришлар занжирининг жорий ҳолати, келажак башоратлари тўғрисида маълумотлар асосида етказиб беришлар занжирининг параметрлари ёки бошқарувчи таъсирларнинг тавсифларини даврий равишда модификациялаш мумкин бўладиган “сирғалувчан” ёки мослашувчан режалаштириш услубларидан (rolling/adaptiveplanning) фойдаланиш,
-якуний бўлмаган қарорлар кўплигини шакллантириш, масалан, маҳсулотни кечиктирилган дифференциаллаш (postponement),
-виртуал заҳираларни яратиш (масалан, муқобил етказиб берувчилар).


Download 154.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling