Мавзу: Транспортда рисклар Ишнинг мақсади
- расм. Хавф-хатарлар соҳасини кенгайтириш ва торайтириш
Download 154.79 Kb.
|
9-Амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
4- расм. Хавф-хатарлар соҳасини кенгайтириш ва торайтириш.
Етказиб беришлар занжирини режалаштириш нуқтаи-назаридан, уларни барқарорлигини таъминлаш муаммосини назарий асоси бўлиб мураккабликни бошқариш (complexitymanagement) назарияси хизмат қилиши мумкин. Унинг ўрганиш предмети объект ва муҳит ҳолатларининг хилма-хиллигини бошқариш ҳисобланади. Мазкур назарияга кўра, мураккаб тизимларда мавҳумлик муаммосини ҳал қилиш ташқи муҳитнинг хилма-хиллигини торайтириш ва ўзининг бошқарувчи таъсирларининг хилма-хиллигини кенгайтиришга келтирилади. Моҳиятига кўра, гап бошқарувчи таъсирлар даражаси (яъни етказиб беришлар занжирининг режаси ва унинг ресурс таъминоти) билан қўзғатувчи таъсирлар даражаси ўртасидаги мувозанатни топиш хусусида боради . Мазкур ғоя Эшбининг зарурий хилма-хиллик тамойилига асосланади[106]. Моҳиятига кўра, зарурий хилма-хиллик тамойилини амалга ошириш қўзғатувчи таъсирларнинг берилган даражасида етказиб беришлар занжири бошқарилувчан бўлиб қолавериши лозимлигини билдиради. Айнан оптималлик (самаралилик), мураккаблик (мавҳумлик) ва бошқарилувчанлик категорияларининг ўзаро боғланишларида мавҳумлик шароитларида етказиб беришлар занжирларини самарали бошқаришнинг қудратли назарий ва амалий дастаги яширинган бўлади. Назорат саволлари Етказиб беришлар занжирларида мавҳумликнинг манбалари нималар бўлиши мумкин? а) талабнинг башоратлари тўғрисидаги бошланғич маълумотларнинг мавҳумлиги б) технологик асбоб-ускуналарнинг ишдан чиқиши тўғрисидаги бошланғич маълумотларнинг мавҳумлиги в) менежерларнинг нотўғри қарорлари г) эҳтиёт заҳираларининг бўлиши Етказиб беришлар занжирларида мавҳумликни нималар ҳисобига камайтириш мумкин? а) етказиб беришлар занжирларида ошиқчаликни яратиш (масалан, эҳтиёт заҳираларини киритиш) б) талабни башоратлашнинг аниқ услубларини қўллаш в) етказиб беришлар занжирларида ахборот мувофиқлаштиришини яхшилаш г) етказиб беришлар занжирларини мониторинглаш ва мослаштириш Мавҳумликнинг асосий турларига қуйидагиларни киритиш мумкин: а) ташқи муҳитнинг мавҳумлиги б) ички муҳитнинг мавҳумлиги в) одамнинг фикрлаши ва ҳаракатларининг мавҳумлиги г) билимларнинг мавҳумлиги ва ноаниқлиги Хавф-хатар – бу: а) мавҳумликнинг миқдорий ўлчовидир б) ҳодисанинг эҳтимолли баҳосидир в) мавҳумликнинг манбаидир г) салбий якун топишнинг тавсифидир Bullwhip-самара қуйидаги вазиятни тавсифлайди а) бутловчиларни етказиб берувчи корхоналар етказиб беришлар занжирининг охирги звеносидаги талабнинг тебранишларига тортилган б) талаб ва етказиб беришларнинг тебранишлари охирги звенодан етказиб беришлар занжирининг бошига томон силжишга қараб ортади в) корхоналарнинг фойдаси охирги звенодан етказиб беришлар занжирининг бошига томон силжишга қараб ортади г) режали етказиб беришларнинг узилиш хавфи вужудга келади Bullwhip-самаранинг асосий сабабларига қуйидагилар киради: а) талабни башорат қилишдаги хатолар б) ҳаддан зиёд катта эҳтиёт заҳиралари в) етказиб беришлар занжирларида ахборот мувофиқлаштириши г) нархларнинг тебраниши Bullwhip-самаранинг таъсирини қуйидагилар ҳисобига пасайтириш мумкин: а) эҳтиёт заҳираларини камайтириш б) етказиб бериш муддатларига амал қилмаслик в) бизнес-жараёнларни мувофиқлаштириш ва синхронлаштириш г) фокус компанияси томонидан сотишлар ва ишлаб чиқариш режалари тўғрисида долзарб, тўлиқ ва аниқ маълумотларнинг тақдим қилиниши Етказиб беришлар занжирларининг мажмуавий хавфсизлигининг асосий элементларига қуйидагилар киради: а) етказиб беришлар занжирларида ҳодисаларни бошқариш б) хавф-хатарларни бошқариш в) етказиб беришлар занжирларида хавфсизлик хизматини яратиш г) етказиб беришлар занжирларининг хавфсизлик стандартларини жорий қилиш Буюртманинг суқилиб кириш нуқтаси: а) етказиб беришлар занжирини самарали ва қайишқоқ таркиб топтирувчиларга ажратади б) етказиб беришлар занжирини самарали ва самарасиз таркиб топтирувчиларга ажратади в) буюртманинг етказиб беришлар занжирига суқилиб кириш чуқурлигини тавсифлайди г) етказиб беришлар занжирининг заиф звеносини тавсифлайди Download 154.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling