МАВЗУ:ТУПРОҚНИ ЭКИШГА ТАЁРЛАЙДИГАН КОМБИНАТСИЯЛАШГАН АГРЕГАТ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ
Тадқиқотнинг мақсади. Тупроқни экишга таёрлайдиган комбинатсиялашган агрегат ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш йўли билан тупроқни экишга тайёрлашда иш сифати ва унумини ошириш, ёнилғи ва бошқа харажатлар сарфини камайтириш.
Тадқиқот вазифалари. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифалар белгиланди:
– тупроққа экишдан олдин ишлов беришда қўлланиладиган текисловчи ва
юмшатувчи машиналарни ҳамда уларга доир бажарилган илмий-тадқиқот
ишларини таҳлил этиш;
–такомиллаштирилган текисловчи ва юмшатувчи мола-борананинг технологик иш жараёнини ва конструктив схемасини ҳамда унинг ён балкаларининг оптимал очилиш бурчагини ишлаб чиқиш;
–такомиллаштирилган мола-борананинг агротехник ва энергетик иш
кўрсаткичларини, ишчи қисмларининг параметрлари ва ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятларини ўрганиш, улар асосида агрегат геометрик параметрларининг мақбул қийматларини аниқлаш;
–такомиллаштирилган мола-борананинг тажриба нусхасини тайёрлаш, унинг дала синовларини ўтказиш ва иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |