Мавзу: Туркияда молия тизимининг ривожланиши
Иқтисодиётни бюджет томонидан тартибга солиш
Download 50.84 Kb.
|
молия тизимининг ривожланиши (1)
2. Иқтисодиётни бюджет томонидан тартибга солиш.
80-йилларнинг бошларидаёқ иқтисодчилар Туркиянинг иқтисодий ва ижтимоий тизими “аралаш иқтисодиёт” эканлигини таъкидлаганлар. Ғарбда ушбу тизим унумли ва монанд(гармоник) равишда ишлаётган тизим бўлиб, табиий органик ривожланишнинг “натижаси”дир. Туркияда эса ижтимоий ва хусусий секторларни пайдо бўлиши “давлат аралашуви натижасидир”. Шунинг учун Туркияда Ғарб мамлакатларидан фарқли равишда тизим фалсафаси ва фаолият шакли ўртасида ягона уйғунлик юз бермади. Мамлакат иқтисодиётига давлат аралашувининг фаолияти халигача аниқ бир мазмун касб этмади, амалий фаолиятни баҳолаш, давлат сектори устидан назорат ва йўналтириш критерияси(мезони) мавжуд эмас. Шу билан биргаликда барқарор иқтисодий ўсишнинг таъминланиши биринчи навбатда давлат аралашувининг қанчалик самарадорлиги ва барқарорлигига боғлиқ. Давлатнинг бевосита ва билвосита аралашиш шакллари бозор механизми фаолиятини, унинг самарадорлигини таъминлашда асосий омил бўлди. Аммо икки томонлама фаолият юритилишига қарамай, Туркияда шундай давлат функцияси халигача моделлаштирилмаган ва аниқлаштирилмаган. Пировардда Туркиядаги “аралаш иқтисодиёт тизими” тизим сифатида баҳолаш нуқтаи назаридан қоронғу бўлиб қолмоқда. Иқтисодчиларнинг фикрига кўра Туркиядаги “аралаш иқтисодиёт” амалиётда муҳим белгини – “бирга мавжуд бўлиш принципи”ни намоён қилди. Давлат аралашувининг характери бўйича анархия даражасини (бозор ҳукмронлиги) ёки аксинча этатистик диктатурани, яъни қаерда бозор диктатураси ва қайси соҳада мавжудлик диктатурасини аниқлаш мумкин. Туркияда ривожланган “аралаш иқтисодиёт” тизими турли қарашлар ва алоқаларни тартибга солиш орқали амалга оширилган бўлиб, монополияни вужудга келтирувчи “лессефер”га ҳам, марксизм-социализмга хос бўлган қатъий аралашувга ҳам ўхшамаган “иқтисодий эркинликнинг янги турини” вужудга келтирди. Турк олимлари томонидан тўғри ифода этилган “бирга мавжуд бўлиш принципи” мамлакат иқтисодиётида узоқ давом этган инфляция жараёнларини, шунингдек давлат секторининг устунлигини тушуниш имкониятини беради. Умуман халқаро молия ташкилотлари ёрдами билан бозор иқтисодиётига ўтиш пайтида самарали репрессив аппарат орқали шундай салбий кўринишларни директив услублар билан бартараф этиш осон эди. Аммо мамлакатда бундай ёндошиш кузатилмайди ва бу Туркиянинг макроиқтисодий тартибга солиш услубларининг жудаям ўзига хослигини англатади. Ушбу ҳолат иқтисодиётни бюджет томонидан тартибга солиниш тахлили билан тасдиқланган. Маълумки, бир қанча мамлакатлар иқтисодиётидаги доимий бюджет танқислиги турли парламент мунозараларига сабаб бўлиб, ушбу танқисликни бартараф этиш улар томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсат асосида ётади. Туркияда охирги етти йил мобайнида бюджет танқислиги доимий равишда кузатилади ( 1996 йили 504 млрд. Тл ёки 6,9 % бюджет харажатлари ва 2002 йили 31987 млрд. Тл ёки 15,4%). Эҳтимол буларнинг ҳаммаси Халқаро валюта фонди(ХВФ) ва бошқа халқаро молия ташкилотлари томонидан маломатлар ёки норзиликларни келтириб чиқарар, аммо вазият кўриниб турганидек ижобий томонга ўзгармаяпти., ҳатто айрим йилларда жуда ҳам ёмонлашган. Шунга қарамай мамлакат кредит берувчиларнинг ишончини йўқотгани йўқ. 1-жадвал. Download 50.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling