Мавзу: Туркияда молия тизимининг ривожланиши


Туркия иқтисодиёти секторлари бўйича қимматбаҳо қоғозлар чиқариш.(млрд. тл)


Download 50.84 Kb.
bet2/6
Sana24.04.2023
Hajmi50.84 Kb.
#1395197
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
молия тизимининг ривожланиши (1)

Туркия иқтисодиёти секторлари бўйича қимматбаҳо қоғозлар чиқариш.(млрд. тл)




1997

1998

1999

2000

2001

2002 (январ – март)

Давлат сектори

6509

8931

17679

21713

47316

26800

Давлат облигациялари

2045

3816

9061

12670

12291

16778

Хазиначилик мажбуриятлари

3955

5115

7634

8443

34277

10022

Даромадли акциялар, сертификатлар

809

--

984

600

567

--

Хусусий сектор

683

138

2298

4116

5634

1339

Акциялар

187

365

967

1807

3607

587

Облигациялар

318

211

695

762

576

83

Банк мажбуриятлари

76

238

98

330

726

250

Молиявий мажбуриятлар

56

271

465

238

660

334

Даромадли қоғозлар ва қарз мажбуриятлари

0,8

0,2

2

4

0

--

Иштироки ҳақида гувоҳнома (пайлар)

45

53

162

975

65

25

Манба: http://www.tcmb.tr/ – Туркия Республикаси Марказий банки сайти, Статистика бўлими.

Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, давлат молия бозорининг энг фаол иштирокчиси бўлиб, хусусий секторга нисбатан ўзининг қимматбаҳо қоғозлар, уларнинг хажми ва чиқариши бўйича таклифи деярли 20 баробарга ошади. Бунда акционер жамиятларини ташкил этиш орқали хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари акцияси таклифининг ўсиши хали кузатилмайди. Ваҳоланки, уларнинг биржалар, банк ва бошқа конторалар орқали сотилиш хажми 1993 йилги 39,5 млрд. турк лирасидан 2001 йили 326,6 триллион турк лирасига етди. Бу ерда барча савдонинг 78%и банклар хиссасига, қолгани турли компаниялар, воситачилар ва брокерлар хиссасига тўғри келади. Истамбул фонд биржасининг ойлик операция хажми 1996 йил январ ҳолати билан қиёслаганда 2002 йили деярли 40 баробарга кўпайди.


Шуни таъкидлаш лозимки, давлат облигациялари ва хазиначилик мажбуриятларини асосий сотиб олувчилар банклар ҳисобланади. Агар 1994 йили улар хиссасига барча савдонинг 43,4 %и, 1999 йили 90,3 %и, қолган 6,4 % ижтимоий муассасалар ва 3,3 %и хусусий сектор корхоналари хиссасига тўғри келган. Ушбу қимматбаҳо қоғознинг хусусий эгалари улуши 1994 йилги 3,5%дан деярли нолга тушиб қолган. Бундан кўриниб турибдики, одамлар ўз жамғармаларини инфляциядан ҳимоя қилиш бўйича давлат кафолати асосидаги ишончлироқ банк хизматларини афзал деб билмоқдалар. Ёки банклар ўз фаолиятларини жадаллаштириш, заҳира ва активларини мустаҳкамлаш мақсадида уларни ўзларида ушлаб туришни афзал деб биладилар.
Маълумки, қачонки Марказий банк тижорат банкларидан давлат қимматбаҳо қоғозларини сотиб олишни бошласа, уларнинг заҳиралари, яъни кредит бериш имкониятлари кўпаяди ёки аксинча. Шунга мувофиқ ўз қарзи бўйича давлат фоиз тўлаётган ўша қимматли қоғозлар маълум даромад келтиради. Бу давлат қимматбаҳо қоғозларига нима сабабдан қизиқиш уйғотганлигини англатади.
Бошқа томондан банкларнинг фоиз ставкаларини оширишга йўналтирилган қимматбаҳо қоғозлар сиёсати сармоявий фаолликни пасайтириши лозим эди. Аммо юқорида кўрсатиб ўтилган хусусий сармоялар тахлили аксинча ҳолатни ифода этади – улар тўхтовсиз ўсмоқда. Ушбу ҳолатни мамлакатда тадбиркорликнинг ривожланиши, технологик прогресс ёки келажакда капиталга кўпроқ нарх белгиланишини кутиш, инфляция сабабли реал банк фоиз ставкаларининг пастлиги билан изоҳлаш мумкин.
Туркия банк тизимининг жадал ривожланиши ҳақида қатор йиллар мобайнида Туркия пул муомалаларининг асосий кўрсаткичлари динамикаси ҳам гувоҳлик беради. Буни биз қуйидаги жадвал орқали ифода этамиз.
4-жадвал.

Download 50.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling