Мавзу: Қурилиш технологияларини лойиҳалаш


Қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаш


Download 47.75 Kb.
bet4/5
Sana16.04.2023
Hajmi47.75 Kb.
#1360497
1   2   3   4   5
Bog'liq
2мавзу

Қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаш.

Бино ва иншоотларни муваффақиятли қуриш учун қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажариш ҚТЕЛ, ИБЛ ва технологик хариталар (ТК) кўринишида лойиҳа материаллари ишлаб чиқилади, уларда қурилиш ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологиясининг асосий масалалари бўйича қарорлар (ечимлар) келтирилади.
Асосий лойиҳа ташкилоти лойиҳани ишлашнинг бошланғич босқичида қурилишни ташкил этиш лойиҳасини (ҚТЕЛ)ишлаб чиқади. ҚТЕЛ қурилишнинг қийматини, унинг давомийлигини асослаш бўйича бирламчи ҳужжат ҳисобланиб, қурилиш технологияси ва ташкил этиш бўйича тавсиялар беради.
Ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) ҚТЕЛ да таклиф этилган асосий қарорларни янада муфассал ишлаб чиқувчи ҳужжат ҳисобланади. Ишларни бажариш лойиҳаси қурилиш – монтаж ишларининг таннархини ва меҳнат сарфини пасайтиришга, қурилиш давомийлигини қисқартиришга, қурилиш – монтаж ишлари сифатини яхшилашга имкон берувчи қурилиш – монтаж ишларини бажаришнинг энг самарали методларини белгилаб беради. Қурилиш ишларини ишларни бажариш лойиҳасиз амалга ошириш тақиқланган. ИБЛ ни қурилишни амалга оширувчи қурилиш – монтаж ташкилоти ёки ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқади.
ИБЛ ишларни бажаришнинг илғор методларини назарда тутади ва қурилиш ишлаб чиқаришни тезкор режалаштириш, назорат қилиш ва ҳисобга олиш учун дастлабки материал бўлиб хизмат қилади.
Ишларни бажариш лойиҳаси таркибига қуйидагилар киради:

  • ишларни бажаришнинг тақвим режаси айрим ижрочиларнинг

ишларини муддатлари бўйича боғлаган ҳолда;

  • қурилишнинг бош режаси, унда қурилаётган обект, маиший

хоналар, омборлар, механизмлар, вақтинча йўллар, вақтинча ва доимий водоправод, канализасия тармоқлари ва ҳ.к. лар чизилган;

конструксияларга ҳар кунлик эҳтиёж графиклари;

  • технологик хариталар ИБЛ лойиҳаси таркибидаги мураккаб ва янги

технология бўйича ўзлаштириладиган ишлар (жараёнлар)га ишлаб чиқилади. Харитада ишларни ишлаб чиқишнинг қабул қилинган усуллари, қамровларга бўлинишлар, механизмларнинг жойлаштирилиши ва транспорт харакати йўналишлари, жараёнлар кетма-кетлиги ва давомийлиги, харитага киритилган жараёнларга мехнат ва моддий ресурлар талаби кўрсатилади.
Қурилишда технологик хариталарнинг уч тури фарқ қилинади: 1) умумий (намунавий), қурилаётган обектга ва маҳаллий шароитларга боғланмаган; 2) умумий (намунавий), барпо қилинаётган бино ёки иншоотга боғланган, лекин маҳаллий шароитларга боғланмаган; 3) ишчи, қурилаётган обектга ва қурилишнинг маҳаллий шароитларига боғланган.
Технологик хариталар ягона схема бўйича ишлаб чиқилади, уларда қурилиш жараёнининг технологияси ва ташкил этилиш масалалари акс эттирилиши, материалларга, яримфабрикат махсулотларга, конструксиялар ва асбобларга эҳтиёж, технологик схемалар кўрсатилиши, мехнат ҳаражатлари калкулясияси, сифатга талаблар, ишлар бажаришдаги сифатнинг операсион назорати талаблари, техник-иқтисодий кўрсаткичлар келтирилиши керак.
Технологик харита таркиби:
● қўлланиш соҳаси – қурилиш жараёнини бажариш шароитлари (шу
жумладан иқлим шароитлари); конструктив элементлар, бино ва иншоот қисмларнинг тавсифи; кўриб чиқилаётган қурилиш жараёни таркиби, зарур материал элементлар номенклатураси;
●моддий-техник ресурслар – кўзда тутилган иш ҳажмига мос келадиган материаллар, яримфабрикатлар ва конструксияларга, асбоблар қурол-яроқлар ва мосламаларга бўлган эҳтиёж тўғрисида маълумотлар;
●мехнат харажатлари калкулясияси – ишлар ҳажмини кўрсатган ҳолда бажарилаётган операсиялар ва жараёнлар рўйхати; ишчи ва машина вақти меъёр (норма)лари ва нархлар; ишчиларнинг норматив мехнат ҳаражатлари (одам - соат) ва иш ҳақи (сўм);
● ишларни бажаришнинг соатбай ёки сменали графиги – калкулясияда аниқланган мехнат ва машиналарнинг ишлаш вақти харажатлари асосида операсиялар ва жараёнлар кетма-кетлиги ва давомийлигининг график ифодаси. Графикнинг жадвал қисмини ҳисоблашда мехнат унумдорлигини ошириш ҳисобига нормаларни ошириб бажариш имкониятларини ҳисобга олиш зарур;
● ишларни бажариш технологияси ва ташкил этилиши – олдинги ёки тайёргарлик жараёнларининг тугалланганлигига талаблар; фойдаланиладиган машиналар, конструксиялар ва механизмларнинг таркиби уларнинг техник тавсифлари, турлари, маркалари ва миқдори; операсияларни ва оддий жараёнларни бажариш рўйхати ва уларни бажариш технологик кетма – кетлиги; пировард махсулотни олиш учун уларни бажариш схемалари; механизмлар, машиналарнинг жойлашиши ва мосламаларни жойлаштириш схемалари; ишчиларнинг звенолари ёки бригадалари таркиби; материаллар ва конструксияларни омборга жойлаштириш схемалари;
● ишлар сифатини операсион назорат қилиш― назорат қилиниши лозим бўлган амаллар ёки жараёнлар рўйхати; назорат қилишнинг турлари ва усуллари; фойдаланиладиган асбоблар ва конструксиялар; бажариладиган жараёнлар сифатини назорат қилишни ва баҳолашнни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар;
● мехнат муҳофазаси – жараёнларни хавфсиз бажариш тадбирлари ва қоидалари, шу жумладан қаралаётган обект учун ёки иш турлари учун аниқ талаблар;
●техник – иқтисодий кўрсаткичлар – ишчиларнинг мехнат сарфлари (одам-соат); машиналарнинг ишлаш вақти сарфлари(маш-соат); ишчиларнинг иш ҳақи (сўм); ишларни амалга ошириш графигига мувофиқ жараённи бажариш давомийлиги(сменалар); бир сменада бир ишчи ишлаб чиқарадиган махсулот натурал ўлчамларда; механизасиялаштиришга бўлган ҳаражатлари ва бошқалар.
Қурилиш жараёнларининг ташкилий – технологик тузилмасини график тарзда ифодаловчи муҳим ҳужжат обектда тақвим графиги (қурилиш жараёнлари йиғиндисининг ўзаро алоқасини ифодалаш учун) ёки тақвим режаси (ишларнинг йирик мажмуаларининг ўзаро алоқасини ифодалаш учун) ҳисобланади.
Қурилиш жараёнининг асосий вақт параметрлари жараённи бажариш муддатлари, ишларнинг сменалилиги, айрим операсияларни бажарилишнинг давомийлиги ҳисобланади. Қабул қилинган қарорлар жараённи бажаришнинг тақвим графиги (ишларни бажариш графиги) кўринишида расмийлаштирилади. Бундай график икки қисмдан иборат: ҳисоб-китоб ва график. Ҳисоб-китоб қисмида бажариладиган қурилиш жараёнларининг номлари, ўлчов бирликлари ва ҳажмлари бажариладиган зарур ишлар учун, бу ҳажмларга ҳисоб қилинган ишчи ва машиналарнинг мехнат сарфлари, қабул қилинган ёки ҳисобланган ишларнинг сменалилиги, ҳар бир жараён бўйича ва бутун иш ҳажмлари йиғиндиси учун ишларнинг давомийлиги (соатларда, сменаларда, кунларда)ни ҳисоб-китоб қилиш натижасида олинган звено ёки бригада таркиби.
График қисмида чизиқли шаклда вақт миқёсида айрим жараёнларни бажариш бўйича қабул қилинган қарорлар, шунингдек уларни бажаришнинг ўзаро боғланиши ва биргаликда бажарилиши акс эттирилади. Графикда ҳар бир жараённинг бошланиши ва тугалланиши умуман бу жараённинг бажарилиш давомийлигидир. Биринчи жараённи (операсияни) бажаришнинг бошланиши билан охирги жараённинг тугатилиши ўртасидаги вақт фарқи ишлар графигига киритилган жараёнлари мажмуининг умумий давомийлигини ёки мазкур ажратмадаги (қамров, сексия, қават, бино) ишларни бажариш муддатларини белгилайди.


  1. Download 47.75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling