Мавзу: Ўқувучиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг
Ўқувчиларга индивидуал ёндошиш
Download 299 Kb.
|
406-02
Ўқувчиларга индивидуал ёндошиш: Болалар билан ишлашда ўқитувчиларнинг ўз ўқувчилари индивидуал хусусиятларини яхши билиши катта аҳамиятга эга, чунки, ҳар бир синфда зукко ва паришонхотир, фаол ва суст: жисмоний маданият ва спортга қизиқувчи ва қизиқмайдиган ўқувчилар бўлади. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг соғлигини ва жисмоний ривожланганлик даражасини яхши билиш керак.
Ҳар бир синфда ўз синфдошларидан жисмоний тайёргарлигига кўра яққол ажралиб турадиган ўқувчилари бор. Улардан баъзилари машқларни бажара олмайдилар, бошқалари эса, аксинча, жисмоний машқларни бажаришда юқори натижалар кўрсатадилар. Жисмоний машқларни ва ҳаракатларни бажаришда қийналадиган, бўшанг ўқувчиларга ўқитувчи доимо далда бериши, уларни маънавий жиҳатдан кўмак бериши керак. Уларга жисмоний машқларни эгаллашнинг сирлари, жисмоний тайёргарлик асослари ҳақида тўлиқ тушунчалар бериши ва келажакда улар ҳам моҳир спортчи ёки жисмоний баркамол бўлиб етишларига ишонч туғдириши лозим. Шунингдек яхши тайёргарликка эга бўлган болалар ҳам ўзларига индивидуал ёндошишга эҳтиёж сезадилар. Улар учун кўпроқ жисмоний юкламалар бериш керак акс ҳолда оддий машқлар уларни етарлича жисмоний ривожлантирмайди, ҳамда уларни дарсга бўлган қизиқишларини сўндиради. Бундай ўқувчилардан машғулотларни ташкил этиш ва машқларни ўзлаштиришга орқада қолаётган ўқувчиларга ёрдам бериш мақсадида фойдаланиш мумкин. Қатъийлик ва ботирликни талаб этадиган машқлар, мувозанат сақлаш машқлари таяниб сакраш, югуриб келиб баландликка сакраш машқларини кўпчилик ўқувчилар ишончсизлик билан бажарадилар. Машқларини техникасини эгаллашда уларга ўқитувчи маънавий кўмаги зарур бўлади. Шунингдек машқларни ўрганишда қўрқинч ҳиссини бартараф этиш керак. Жисмоний тарбия машғулотларида ўқувчиларга индивидуал ёндашиш услуби ўқувчиларнинг тиббий гуруҳларида машғулотлар ташкил этишда ҳам кенг фойдаланилади. Ўқитувчилар касал ўқувчиларга уларнинг касаллик даражасига мувофиқ, рухсат этилган жисмоний машқлар билан шуғулланишни ташкил этади. Шунингдек жисмонан заиф ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш чораларини белгилайди. Бундай гуруҳда жисмоний тарбия тадбирларини олиб боришда ўқитувчи машқлар миқдорини, такрорлашлар сонини чеклаши, бажариш шароитини енгиллаштириш, махсус машқлар билан шуғулланиш, машқлар кўрсаткичларига эътибор бериш керак бўлади. Тиббий гуруҳларда машғулотлар олиб боришда ўқитувчилар шифокорлар билан доимий ҳамкорликда бўлишлари керак. Болаларга индивидуал ёндошишда уларнинг соғлигини, ёшини, жинсини ва жисмоний тайёргарлиги ҳамда жисмоний қобилиятини албатта ҳисобга олиш керак. Мактабда жисмоний тарбиянинг вазифаси болаларни фақат мактабдагина эмас, балки уйда хам жисмоний машқларни системали равишда бажаришга одатлантириб боришдан иборат. Бу муҳим вазифани амалга ошириш учун болалар билан олиб бориладиган барча машғулотларни жонли, ўрганиладиган материалнинг мазмуни ва шаклини қизиқарли, ҳаяжонли қилиш, машғулот раҳбарининг самимий муомаласи остида ўтказиш, шуғулланувчилар ўзаро дўстона ҳамкорлик қилишлари учун шароит яратиш зарур. Ўқувчиларни шахсий қизиқишлари ва жисмоний қобилиятларига кўра уларни спорт турлари билан шуғулланишга жалб этиш. Шунингдек, яшаш жойлари, мактаблар, спорт тўгаракларга умумий жисмоний тайёргарлик ва спорт машғулотларни амалга ошириш. Download 299 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling