Мавзу: Ўқувучиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг


Битирув малакавий ишни тайёрлаш


Download 299 Kb.
bet2/24
Sana11.01.2023
Hajmi299 Kb.
#1089162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
406-02

Битирув малакавий ишни тайёрлаш: Андижон вилояти Андижон индустриал педагогика коллежида ташкил этилди. Илмий тадқиқот ишларида 100 дан ортиқ жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш машғулотларига жалб этилган талабаларнинг жисмоний ҳаракатларга ўргатиш, жисмоний ҳаракатлар ва спорт ҳаракатлари бўйича малака ва кўникмаларини шакллантириш ва такомиллаштириш жараёнлари ўрганилган.
Илмий тадқиқот ишларида коллежда ташкил этилган жисмоний тарбия ва соғломлаштириш тадбирлари ҳамда спорт тўгаракларида талабаларнинг жисмоний ҳаракатларга ўргатиш жараёнларининг воситалари, ўйин ва мусобақалар ташкил этиш, туризм машғулотларида организмни чиниқтириш тадбирлари ҳамда амалий ҳаракатларга ўргатиш масалалари ўрганилган.
Битирув малакавий ишни тайёрлаш жараёни: Битирув малакавий ишни тайёрлашда қуйидаги илмий тадқиқот ишлари ўтказилди.
Адабиётлар, дарсликлар, илмий, услубий ва ўқув қўлланмалар ҳамда Интернет материалларини ўрганиш.
Текширилувчилар жисмоний ва амалий тайёргарликларини баҳолаш ва назорат қилиш учун педагогик назоратлар, амалий синов-назорат меъёрлари, тестлар ўтказиш, суҳбатлар, анкеталар, учрашувлар ташкил этилди. Кундалик юргизилди. Натижалар қайд этиб борилди.
Текширилувчилар жисмоний ва амалий тайёргарликларини баҳолаш, соғликларини ўрганиш учун тиббий кўриклар ташкил этиш. Тиббий кўрик давомида антропометрик текширишлар-тана вазни, бўй ва тана қисмлари узунлигини ўлчаш, билак мускуллари кучини динамометрларда ўлчаш, бел мускуллари кучини станометрда ўлчаш, ўпканинг тириклик сиғимини спирометрда ўлчаш, кўкрак қафаси айланасини нафас олганда, нафас чиқарганда ва тинч ҳолатда ўлчаш, юрак уришлари сонини тинч ҳолатда ва жисмоний юклама бажаргандан сўнг ҳамда дам олгандан кейин ўлчаш ишлари ўтказилди. Тиббий варақалар тайёрланди.
Текширилувчилар билан ўтказилган тадбирлар давомида руҳий тайёргарликларини, характерларини, аҳлоқий ва ирода сифатларини ўрганилди ва таҳлил этиб борилди.
Таълим муассасаларида жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифалари:

  1. ўқувчиларни соғломлаштириш.

  2. ёшларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялаш.

  3. ўқувчиларни жисмоний фазилатларни ривожлантириш.

  4. жисмоний ҳаракатларга ўргатиш.

Тарбиячи, мураббийлар олдида фақатгина спортда олий натижаларга эришиш эмас балки, ҳар томонлама баркамол инсонни тарбиялаш вазифаси туриш керак. Бу вазифани назарий ва амалий жиҳатдан етук бўлган ҳамда ўз касбини севадиган мутахассислар амалга оширадилар. Соғлиқни мустаҳкамлаш, жисмоний қобилиятларни камол топтириш ва ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш масалаларини амалга оширишда шуғулланувчилар таркиби хусусиятларга мувофиқ ёндашилади. Болалар жисмоний тарбияси уларни ҳар томонлама уйғун ривожланишини таъминлаш ва соғломлаштириш вазифаларини ҳал этса, аёллар жисмоний тарбияси уларни келгуси ҳаётга тайёрлашдан иборат бўлади. Ўсмирлар ва касб тайёргарлиги талаб этувчи мутахассислар жисмоний тайёргарлиги жисмоний фазилатларни ривожлантириш, спортда техник ва тактик тайёргарлик, умумий ва махсус тайёргарликларни таъминлаш, амалий жисмоний тайёргарлик асосларини ўрганишдан иборат бўлади.

Download 299 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling