Мавзу: Ўқувучиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг


Download 299 Kb.
bet9/24
Sana11.01.2023
Hajmi299 Kb.
#1089162
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
406-02

Ўйин услуби
Жисмоний тарбия услубларининг самарали шаклларидан бири ўйин услубидир. Ўйин ижтимоий ҳодиса бўлиб, жисмоний тарбияда ҳам, умумий тарбияда ҳам ғоят катта аҳамиятга эгадир. Тарихнинг илк даврларида ўйин шаклланган бўлиб, ҳозирги даврга қадар у такомиллашиб, баркамол инсон тарбиясининг асосий воситаларидан бўлиб қолмоқда. У болаларни жисмоний ҳаракатларга бўлган эҳтиёжини қондиришга, ёшларни жисмоний ривожлантиришга, кишиларни маданий маънавий хордиқ чиқаришларига хизмат қилиб келмоқда. Жисмоний тарбиянинг ўйин услуби қуйидаги кўринишларда бўлади.
Фаолиятни тақлид асосида ташкил этиш, бунда вазиятнинг доимий ва кўпроқ даражада бехосдан ўзгариши билан мақсадга эришиш. Ўйин сюжети атроф-муҳитдан олинган бирор томони образли ифода этишдан иборат бўлади ёки жисмоний тарбия талабларига асосланиб ўйновчиларнинг ҳаракат қилишларининг махсус сюжети шаклланади. Бундай ҳолат кўпроқ спорт ва ҳаракатли ўйинларда учрайди.
Мақсадга эришиш усулларининг ҳилма-хиллиги ва фаолиятнинг комплекс ҳарактерда бўлиши. Ўйинда ғалаба қилиш мумкинлиги бир ҳаракатларга боғлиқ бўлмайди. Жисмоний тарбия жараёнида ўйинлар фаолияти комплекс шалда бўлади. Яъни ўйин жараёнида юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, итқитиш каби ҳалма ҳил ҳаракатлар бажарилади. Шунинг учун ғалабага эришишда хилма-хил усуллар ва ҳаракатларнинг шакллари қўлланилади.
Шуғулланувчиларнинг бемалол мустақил ҳаракат қилиши, уларнинг ташаббус ва чаққонлик кўрсатишларига ва ўз ҳаракат фаолиятларига талаблар қўйиш. Ўйинлар қоидаси ўйин йўналишини белгилайди, вазифаларни ҳал қилишда имкониятлар яратади, ўйин давомида вазиятни доимий ва бирдан ўзгариб туриши ҳаракат қобилиятларини тўла ишга солишга мажбур қилади.
Шуғулланувчилар ҳаракатининг бир-бирига боғлиқлиги, ёрқин эмоционаллик. Ўйинларда иштирокчилар ўртасида алоқа ўрнатилади, ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирига қарши рақиблик руҳида бўлиш мумкин, қарама-қарши фикрлар қизиқишлар тўқнашганда зиддият вужудга келади. Бу билан ўйин мақсади ҳал этилади. Юксак ҳиссий ҳолат пайдо бўлиб, аҳлоқий фазилатларни намоён қилиш имконияти яратилади.
Юклама меъёрининг чекланган имконияти. Ўйин услубларининг бу хусусияти шуғулланувчилар ўзларининг чарчаш ва дам олиш чегараларини ўзлари белгилайди. Улар ўзларини ишчанлик қобилиятини ўйин давомида бошқариб борадилар. Лекин ўйин давомида юклама бошқарилмайди дегани эмас, балки жисмоний юклама ўйин қоидаси, мураббий кўрсатмаси ва бошқа усуллар билан бошқарилади ва меъёрланади. Бу усулда шуғулланувчилар чаққонлик, топқирлик ва жойда тез мўлжал олиш мустақиллик, ташаббускорлик сифатлари тез такомиллашади. Шунингдек жамоатчилик дўстлик ҳисси, онгли интизомни тарбиялашда ўқитувчи учун таъсирли восита бўлиб хизмат қилади.

Download 299 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling