Мавзу: Ўқувучиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг
Нутқ ва кўрсатмалилик услублари
Download 299 Kb.
|
406-02
Нутқ ва кўрсатмалилик услублари
Кўрсатмалилик услуби жисмоний тарбия жараёнида ўз таъсир кучига эга бўлиб асосий воситалардан бири ҳисобланади. Кўрсатмалилик услублари фарқланувчи хусусиятлари кўпроқ биринчи сигнал системаси орқали таъсир этиш, воқеликнинг конкрет образларини яратишдан иборатдир. Бунда бевосита кўрсатмалилиги билан ҳарактерланувчи услубларни ва бавосита кўрсатмалиликдан фойдаланиш услубларини бир-биридан фарқлаш лозим. Кўрсатмали услубларнинг амалда бажариб кўрсатиш шакли машқларни ва ҳаракатларни шуғулланувчилар амалда ўзлари бажарадилар. Бу билан ҳаракатлар техникаси ва тактикасининг мускуллари ва таянч ҳаракат аппарати тизими орқали хис қиладилар. Кўрсатмалиликнинг бавосита усулида машғулотлар давомида плакатлар, расмлар, схемалар, кино ва видеофильмлар намойиш қилиш билан ташкил этилади. Шунингдек, бавосита кўрсатмалик услубида одам гавдаси моделлари ҳар хил муляжлар, макетлар, электр ёрдамида ҳаракатланадиган нишонлар ва бошқа техник воситалар қўлланилади. Нутқдан фойдаланиш услубларининг алоҳида хусусияти-тингловчиларга асосан иккинчи сигнал системаси орқали таъсир этиш, воқеликни мулоҳазалар юритиш орқали тушунча ва хулосаларда қайта тиклашдир. Сўзнинг бу хил вазифаларига қараб, нутқдан фойдаланишнинг ҳар хил услублари қўлланилади. Гапириб бериш услуби ўрганиладиган ҳодиса ва жараёнларни шуғулланувчиларга оғзаки тасвирлаб берилади. Бу усул асосан икки шаклда бўлиб қисқа ва батафсил гапириб беришдан иборат бўлади. Гапириб бериш машғулот шаклига ҳамда таъсирига қараб ҳиссий ҳолатда бўлади. Тушунтириш услуби машқ бажариш давомида машқни бажариб туриб бажарилади. Бунда машқнинг бажаришдаги кўрсатмалар ёки кўргазмали қуроллардан фойдаланиб тавсиялар берилади. Шунингдек, бу жараёнда илова усули ҳам қўлланилади. Илова деб оғзаки тушунтиришга якун ёки қўшимча ҳисобланади. Кўрсатма, буйруқ бериш оғзаки таъсир этиш шаклларидан бўлиб унда фикр лўнда буйруқ шаклида ифодаланади. Жисмоний тарбия соҳасида шуғулланувчилар фаолиятига раҳбарлик қилиш буйруқ шаклида ташкил этилади. Кўрсатма бериш, йўлланма бериш, топшириқ бериш, бу усуллар шуғулланувчиларга ҳаракатларни тўлиқ ўрганиш ва хатоларни бартараф этишга ёрдам беради. Оғзаки баҳолаш усулида шуғулланувчилар кўрсатаётган натижаларга баҳо бериш шакли бўлиб бу билан шуғулланувчилар рағбатлантирилади ёки камчиликлари ва хатолари кўрсатилади. Оғзаки баҳолаш усули билан шуғулланувчиларда жисмоний машқларни бажаришга янада иштиёқ ва қизиқиш шакллантирилиши керак. Суҳбат услубида шуғулланувчилар билан ўрганилаётган жисмоний машқ ва ҳаракатлар ёки умумий жисмоний тарбия ва спорт бўйича суҳбат савол ва жавоб шаклида муҳокама қилинади. Бу билан шуғулланувчиларни мавзуга оид саволларга жавоблар берилиб уларни жисмоний машқлардан мустақил шуғулланишга асос яратилади. Суҳбатлар кенг ва якка тартибда ҳам ташкил этилади. Ҳисоб бериш ва тушунтириш услубида шуғулланувчилар ўрганилаётган ва бажараётган машқларни ҳақида ҳисоб берадилар. Эришаётган натижалари ва камчиликларни тушунтирадилар. Ҳисоб ва тушунтириш ўқитувчи учун жисмоний тарбия жараёнида эришилаётган самаралар даражасини баҳолашга имконият яратади. Шунингдек, машқлар ва ҳаракатларни ўрганишда эришилаётган натижа ва камчиликлар билан шуғулланувчилар ўзаро маслаҳатлар қиладилар. Шуғулланувчилар ўзларини жисмоний машқлар бажариш ва ўрганиш, ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш давомида ўзларига кўрсатма бериши ва эришилаётган натижаларни мулоҳаза қилиши жисмоний тарбия жараёни самарадорлигини орттиради. Ўзига буйруқ ва кўрсатма бериш ҳаракатлар давомида бажарилиб машқни техник ва тактик жиҳатдан тўғри амалга ошириш ёки ҳаракатни тўлиқ эгаллашга асос бўлади. Шунингдек жисмоний тарбия жараёнида мустақил фикр юритиш, натижа ва камчиликларни аниқлаш, таҳлил этиш ҳамда китоб устида ишлаш шакллари ҳам нутқдан фойдаланиш услуби ҳисобланади. Жисмоний тарбия жараёнида қўлланиладиган услублар ўзаро яқин алоқада бўладилар, Жисмоний ва маънавий тарбия жараёнига кўра, нутқдан, кўргазмалиликдан фойдаланиш услублари билан ҳаракатларнинг ўзи ҳам ўзаро яқин алоқададир. Ҳозирги кунда жисмоний тарбияни самарадорлигини янада ошириш учун ҳамда аҳоли ўртасида спорт тадбирларини кенг оммавийлаштиришда жисмоний тарбиянинг ноанъанавий услубларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу услублар ҳам юқорида келтирилган кўргазмалилик, оғзакилилик, ўйин ва мусобақа услублари замирида шаклланган бўлиб уларнинг мақсади шуғулланувчилар ёши, жинси, жисмоний тайёргарлигига мувофиқ ҳамда шахсий имкониятларидан келиб чиқиб жисмоний тарбия жараёнини ташкил этиш. Туризм. План асосида олдиндан мўлжалланган саёҳат, экскурция, поход, тоққа чиқиш ва сайрлардан иборатки, бунда бирор неъмат яратилмай, жисмоний кобилият ва жисмоний сифатларни ривожлантириш ва актив дам олишга йўналтирилган омил деб қаралади. Геологлар, гидрогеографларнинг саёҳатларидан маълумки, улар ўз саёҳатларини моддий қиймат яратишга режалаштирадилар. Жисмоний тарбия жараёнида эса унинг хусусий томонларидан фойдаланилади. Туристик саёҳатларда табиатнинг маълум тўсикларидан ўтиш кишиларда ақлий, жисмоний, аҳлоқий – эстетик хислатларни тарбиялайди. Уларга жамоага муносабат, қўрқмаслик, куч, чидамлилик сифатларини ривожлантиради. Походда тоғ, даланинг турмуш тарзи, унда яшаш, меҳнат килиш, шароитга мослашиш малакаси ва кўникмалари ривожланади. Туризм бошқа жисмоний тарбия омилларига нисбатан ҳаётий-амалий шароитда қўлланадиган жисмоний машқларга бой. Шунга кўра, улар ҳаётийликни ва амалийлиги билан фарқланади. Жисмоний тарбия воситаси сифатида туризм қуйидаги асосий хусусиятларга эга: 1. Ҳаётий ва амалийлиги хусусияти, мустакил фаолият ташаббускорликни тарбиялайди, раҳбарлик, бошқариш, мўлжал олиш, йўлни танлаш ва уни тўғри топиш, харитани ўқий олиш. 2. Туризм жисмоний сифатлар ва ҳаракатлар малакасини бараварига ривожлантиради, чунки унда ажратиб олинган мутахассисликка керак булган хислатларгина ривожланмайди. 3. Сафарга тайёрланиш ва сафар давомида барча фаолият. Ҳаётий аҳамиятга эга бўлган юриш, югуриш, тўсиқлардан ошиш. 4. Туризм шуғулланувчига маълум даражадаги жисмоний тайергарликка эга бўлиш талабини қўймайди, шуниси билан у спортга ўхшайди, гимнастикада эса ундай эмас. 5. Туризм пайтида жисмоний машқлар организмга ҳаракат шароити, совуқ, иссиқ, шамол каби ва маршрутининг рельефига караб таъсир кўрсатади. 6. Туризмда куч синашиш, мусобакалашиш асосий ўринни эгаллайди. 7. Туристик саёҳатлар катнашчилари ўзларининг ичларидан раҳбарни сайлаб оладилар. Раҳбар 16 ёшдан юқори, тажрибага эга бўлган киши бўлиши шарт. Туризмда раҳбарнинг ўзи ҳам катнашчилари билан иштирок этади. У маълум қўшимча вазифаларни бажаради: туристик саёҳат маршрутини, катнашчилар таркибини, улар шахсини ўрганади, жиҳозларни кўриб чиқади ва амалий масалаларни ҳал қилади. Саёҳат катнашчилари ёш сайёҳлар бўлса, уларга 19 ёшдан кичик бўлмаган мутаххасис инструктор этиб тайинланади. Спорт гимнастикасида эса фаолиятда раҳбарнинг узи айнан иштирок этмайди. 8. Туризм машғулотларининг асосий формаси походдир. Походда туризм пайтида билиши керак бўлган барча форма ва услублар қўлланилади, бу билан малака шаклланади. Машғулот сузиш, тирмашиб чикишлар, шунингдек, топография билан ишлаш, тўсиқлардан ошишлар – ҳаммаси ўзлаштирилади. Туризмга жисмоний тарбия учун восита тарзида каралиб табиий тўсиқлардан ўтиш, юк кўтаришни жисмоний машқлар билан кўшиб олиб бориш тавсия этилади. Тарбия жараёнида қўлланилган машқларни тарихан шаклланган жисмоний тарбия тизимларидаги белгиларига кўра туркумланган. Лекин тизимларнинг янгиланиши, тарбия жараёнида қўлланиладиган машқларнинг такомиллашганларининг вужудга келиши, янги машқларнинг тарихан кабул килинган машқлар таркибига сиғмай колди. Чунки хусусиятларига караб улар гимнастика, ўйинлар, спорт ёки туризм машқларидан деярли фарк килар эди. Ҳозирги кунда жисмоний машқлар фаолиятдаги хусусий белгиларга қараб, яъни жисмоний сифатларни – кучни, тезликни, чидамлиликни, чаққонликни ва бўгинлар ҳаракатчанлигини, шу катори, мускуллар эгилувчанлигини намоён килишга караб жисмоний машқларнинг янги педагогик туркуми амалиётда шаклланди, деб айта оламиз. Бу туркумдаги машқлар жисмоний сифатларни алоҳида ажратиб олиб тарбиялаш ёки жисмоний тайергарликдаги нуксонларни алоҳида ажратиб олиб ривожлантириш учун қулайдир. Бошқа томондан эса, у ёки бу жисмоний машқни бажариш учун қандай сифатлар лозимлигини олдиндан билиш, куч, тезлик талаб киладиган сифатларни танлаш имконини беради. Жисмоний ривожланиш, тайёргарлик, жисмоний сифатларин тарбиялашига кўра билим, маълумот бериш вазифаларини ҳал этиш учун бажариладиган жисмоний машқлар туркуми шаклланди: асосий, ёки мусобака, яъни ўқув дастурлари асосида ўрганилиши лозим бўлган фаолиятлар; йўлланма берувчи машқлар – яъни нерв мускул зўрикиши, ташқи томондан ўхшашлиги, ҳаракат таркибидаги айрим элементларнинг яқинлиги билан ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини осонлаштирувчи жисмоний машқлар. Бу туркумдаги машқларнинг характерли томони шундаки, ҳаракат малакасини ривожлантириш ва жисмоний сифатларни такомиллаштириш сунъий равишда ажратилади. Аслида бу жараён бир-бирини тақозо этади. Булар таълимнинг хар қайси этапи учун етакчи вазифани ҳал этишга ёрдам берадиган машқларни танлаш учун имконият беради. Алоҳида мускул гуруҳларини ривожлантиришига қараб ҳам жисмоний машқлар туркумлана бошланди: бўйин, елка камар, бел-ёнбош, ҳаракат таянч аппарати мускуллари. Бу туркумдаги жисмоний машқлар ичида жисмлар билан, жисмсиз бажариладиган, индивидуал, жуфт бўлиб, ўтирган, ётган ҳолда амалга ошириладиган, эгилувчанлик ва кучни ривожлантириш машқлари бўлиши мумкин. Спорт турлари бўйича жисмоний машқларни туркумлаш. Ўз навбатида, хар бир спорт тури ўз машқларинг индивидуал классификациясига эга: спорт ўйинлари – футбол, баскетболлар. Download 299 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling