Мавзу: Ўқувучиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг


Download 299 Kb.
bet10/24
Sana11.01.2023
Hajmi299 Kb.
#1089162
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
406-02

Мусобақа услуби
Жисмоний тарбияда мусобақа-беллашув усуллари муҳим аҳамиятга эга. Мусобақа кенг тарқалган ижтимоий жараён ҳисобланади. У ҳамма соҳага хос бўлиб фаолият кўрсатувчиларни юксак натижаларга эришишга чорлайди. Жисмоний тарбия жараёнида мусобақалашиш услуби машғулот ўтказишда ҳам мустақил мусобақа шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин. Мусобақа услубини ҳарактерловчи хусусият биринчилик ёки юксак натижага эришиш учун курашда кучларни синашдир. Спорт мусобақаларида рақибларнинг беллашувлари ўйин ҳолатига нисбатан кўпроқ намоён бўлади. Жамоалараро мусобақалар ғалабага эришиш учун курашга маъсулият сезиб, бир-бирига ёрдам бериш жамоатчилик муносабатлари билан тавсифланади. Мусобақа услубининг ўзига хос хусусиятлари юкламани меъёрлаш ва шуғулланувчилар устидан назорат қилиш учун чекланган имконият берилади. Мусобақалар бирор-бир қоида билан регламентлаштириб қўйилади.
Мусобақаларнинг мақсади, тартиби ва ўтказиш шартларини регламентлаш юкламани бошқариш учун асос бўлади. Фаолиятнинг аниқ ҳарактерига мувофиқ мусобақанинг мақсади ва мазмуни намоён бўлади. Мураббийлар мусобақалашувчиларнинг фаолиятига йўлланма бериш билан раҳбарлик қилади. Шунингдек, тавсиялар мусобақа давомида ҳам бериб борилади. Лекин баъзи спорт турларида мураббийларнинг мусобақаларга аралашуви ман этилади. Мусобақалашиш услубининг шу томонлари ўйин услубига ўхшаш бўлади. Шунга қарамай мусобақа билан ўйин услубининг баъзи бир жиҳатлари кескин фарқланади. Ўйин услубида мусобақа бўлмаслиги мумкин. Шунингдек мусобақада ҳам ўйин услуби қўлланмаслиги мумкин.
Мусобақалашиш услуби ҳар хил тарбиявий вазифаларни ҳал қилиш-жисмоний, иродавий, аҳлоқий сифатларни тарбиялаш, малака ва кўникмаларни, такомиллаштириш учун қўлланилади ҳамда аҳлоқий хислатларни тарбиялашда мусобақалашиш услубининг аҳамияти ғоят каттадир. Мусобақа услуби бошқа услубларга қараганда шуғулланувчиларга жисмоний, техник-тактик маҳоратини ҳамда аҳлоқий сифатларни тарбиялаш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Шунга қарамай мусобақалар давомида салбий хусусиятлар худбинлик, ўзига бино қўйиш, дағаллик ва мақтанчоқлик каби хислатлар шаклланиб қолиши мумкин. Буни олдини олиш учун мусобақалашиш услубига мураббийлар моҳирона раҳбарлик қилишлари ҳамда маънавий тарбияга катта эътибор беришлари керак.
Мусобақалар туфайли жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги ва техник тактик маҳоратлари даражасини билиб борадилар. Бундай олиб қараганда мусобақалар жисмоний ривожланишни назорат қилиш мезонлари бўлиб хизмат қила олади.

Download 299 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling