Мавзу: Ўқувучиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг


Download 299 Kb.
bet22/24
Sana11.01.2023
Hajmi299 Kb.
#1089162
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
406-02

Юклама ҳажми берилган жисмоний машқларнинг узоқ таъсир қилишини ҳамда машғулотлар давомида бажариладиган жисмоний ишнинг жами миқдори тушунилади. Машқ ёки машғулот миқдори унга сарф этилган вақт бажарилган ишнинг вазни, бажарилган масофанинг ҳажми ва бошқа кўрсаткичлар меъзон ҳисобланади.
Юклама интенсивлиги жисмоний ишнинг ҳар бир машқ пайтидаги таъсир кучи, жиддийлиги вақт бирлигида бирлашиши тушунилади. Ҳаракат тезлиги ишнинг кучлилиги, оғирликнинг вазни, тегишли юкламанинг умумий ҳажмида тезлик ва оғирликда бажариладиган ишлар миқдори, машғулотнинг матор зичлиги ва бошқалар интенсивлик ўлчови ҳисобланади.
Юклама жисмоний тарбиянинг ҳилма-хил услубларини тузишда, стандарт-амалда ҳар бир таъсир этишда ўзгармас ва таъсир этиш жараёнида ўзгарувчан бўлади. Юкламадан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини аниқлашни жисмоний тарбиянинг услубий тамойиллари белгилаб беради.
Дам олиш жисмоний тарбия услубларининг таркибий қисми ҳисобланиб пассив-ҳаракатсизлик ва актив-енгил машғулот шаклида бўлади. Юклама қисмлари орасидаги интервал қанчалик қисқа узоқ бўлиши ҳар хил услубларда таъсирни нимага қаратилганлиги ва тикланиш жараёнларини қонуниятларига қараб белгиланади. Бундай интерваллар уч хил-тўла, қаттиқ ва экстримал интервалга бўлинади.
Тўла ёки оддий интервал деб юкламанинг навбатдаги таъсири пайтигача иш қобилияти тўла тикланади. Бу билан барча функциялар қўшимча зўр беришсиз иш фаолиятини давом эттиради.
Қаттиқ интервалда юкламанинг навбатдаги қисми тўла тикланмаган фонга тушади. Ишнинг самараси ўзгармагани билан физиологик ва психиологик жараёнларни кескинлашиб бориши содир бўлади.
Экстремал интервалда юкламанинг навбатдаги қисми тикланиш қонуниятлари натижасида пайдо бўлган юқори ишчанлик қобилияти фазасига тўғри келади. Шунга қарамай бу интерваллар натижасида эришилган самара барқарор эмас.
Жисмоний тарбия услубларини асосий вазифаларидан бири машқларни ўргатиш ва амалга ошириш фаолиятидир. Ҳаракатли машқларни ўзлаштиришга бир-бирига қарама-қарши бўлган икки хил усулда ёндашилади.
1. Ҳаракатли машқларни таркибий элементларга бўлиб ўргатиш.
2. Ҳаракатли машқларни таркибий элементларга бўлмай ўргатиш.
Бу ёндашиш усулларида ҳам жисмоний тарбия услублари ўз аксини топади. Шуғулланувчилар фаолиятларини тартибга солиш усуллари гимнастика, ўйинлар ва спорт турлари шаклларида вужудга келган.
Ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш ва такомиллаштириш, янги ҳаракат турларига ва ҳаракат фаолиятига ўргатиш. Мактабнинг жисмоний маданият дастури мазмуни шундай тузилганки, ўқувчилар жисмоний маданият дарсларида, уйда, жисмоний маданият тўгаракларида ва спорт тўгаракларида мунтазам шуғулланиб, юриш, югуриш, улоқтириш, тирмашиш, мувозанат сақлаш каби ҳаётий зарур ҳаракат кўникмаларини системали тарзда эгаллай борадилар. Санаб ўтилган барча тадбирлар болаларни хар томонлама жисмоний ривожланишига, уларни меҳнатга тайёрлашга ёрдам беради. Ўқувчиларда ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантиришда уларни жинси, ёши ва жисмоний тайёргарлиги ҳамда шахсий қобилиятига қараб ёндашиш зарур.
Жисмоний тарбиядаги педагогик жараён натижалари дарсларда олиб бориладиган ўқув ва тарбия ишининг сифатига боғлиқ. Бунга ҳар бир дарс мазмунидаги вазифаларни ҳал этибгина эришиш мумкин. Жисмоний тарбия дарслари таълим, тарбия ва соғломлаштириш вазифаларига эга. Жисмоний тарбияда таълим бериш вазифалари жисмоний тарбия дастурида кўрсатилган машқларни ўрганишга, такомиллаштиришга, ҳаракат малака ва кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда жисмоний ҳаракатлар ва машқларни қўллаш тактикасини эгаллаш ҳисобланади. Бу вазифаларни изчил ўрганиш дастурдаги ўқув материалларини системали ва мустаҳкам эгаллашга олиб келади. Жисмоний машқлар ўз хусусиятларига кўра деярли узоқ муддат ўргатилади. Лекин баъзи бир ҳаракатлар техникасини бир дарснинг ўзида ўрганиш мумкин.



Download 299 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling