Қатъий регламентлаштирилган машқ услублари
Қатъий регламентлаштирилган машқ усулублари ҳаракатли машқларни қатъий регламентлаштирилган шароитларда кўп марта қайта такрорлашдан иборат. Белгиланган ҳаракат дастурида; юкламанинг қатъий нормалаштириш ва машқ жараёнида унинг динамикасини тўла бошқаришда; дам олиш интервалини қатъий тартибга солиш ва уларни белгиланган тартибда юклама билан навбатлашишида қатъий регламентлаштирилган машқлар фойдаланилади.
Ҳаракатларни ўрганиш жараёнида машқ услублари.
Ҳаракатли машқлар дастлаб яхлит ва қисмларга бўлиб ўзлаштирилиши мумкин. Ҳаракат амалларини қисмларга бўлиб ўзлаштиришда ҳаракатлар таркибий элементларга бўлинади ва улар навбат билан ўзлаштирилади. Қатъий регламентлаштирилган машқ усули икки асосий шаклга бўлинади.
1) машқларни қисмларга бўлиб, сўнг изчиллик билан бирлаштириб бажариш
2) қисмларни танлаб чиқариб юбориш билан бажариладиган яхлит машқ.
Ўрганилган ҳаракатлардан такомиллаштириш учун фойдаланиш ҳар хил бўлади. Бу ерда услубиёт йўналиши организм имкониятларини ошириш учун қаратилган талабларга боғлиқдир. Организмнинг ҳар хил функционал хусусиятларини умумий такомиллаштиришга қаратилган умумлаштирилган машқ услублари ва организмнинг айрим функцияларига танлаб таъсир кўрсатишни таъминловчи танлаб бажариладиган машқ услублари ҳам кенг фойдаланилади. Жисмоний фазилатларни ривожлантиришда усулларнинг йўналиши юкламани регламентлаштириш ва уни дам олиш билан қўшиб бажариш тартибини қандайлигига боғлиқ. Уни ҳисобга олиб машқ жараёнларини стандартловчи-стандарт машқ услублари ва машқ давомида таъсир этувчи омилнинг ўзгаришини белгиловчи ўзгарувчан машқ услубларини фарқлаш керак. Шунингдек улар узлуксиз ва интервал машқ услубларига бўлинади. Шу билан бирга бир-бирига уйғун келувчи услублар гуруҳи ҳам мавжуд бўлиб уларга комбинацияланган услубларни киритиш мумкин.
Стандарт машқ услублари. Стандартлаштирилган машқ жараёнида ҳаракатлар уларнинг тузилиши ва юкламанинг асосий параментларида бирор бир жиддий ўзгаришсиз такрорланади. Бунда ҳар бир навбатдаги такрорлашда юклама ҳажми жиҳатдан ҳам, интенсивлиги жиҳатидан ҳам ташқи ўзгаришга учрамай тураверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |