Мавзу: Ўқувучиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг


Download 299 Kb.
bet1/24
Sana11.01.2023
Hajmi299 Kb.
#1089162
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
406-02


Асранов Аброр
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


З.М.Бобур номли


Андижон давлат университети

Жисмоний маданият факультети



МАВЗУ: Ўқувчиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг
умумий талаблари
БАЖАРДИ: Жўрабоев Сардор
ИЛМИЙ РАҲБАР: Солиев Х.

Андижон 2011




Мавзу: Ўқувчиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг
умумий талаблари


Режа


I. Кириш
Жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг восита ва услублари


II. Асосий қисм
Ўқувчиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатиш услуб ва тамойиллари
Жисмоний ҳаракатларга ўргатишда ҳаракат малака ва кўникмаларнинг аҳамияти


III. Хулоса
Жисмоний ҳаракатларга ўргатишда жисмоний тарбия мутахассисларнинг роли


IV. Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш низомида, ҳамда Президентимиз шу масала билан боғлиқ бўлган йиғилишларида ҳам спорт билан шуғулланган одамнинг ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш йўлида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини замонавий шакли ва услубларини ишлаб чиқариш, энг самарадорликларини ёши, жинси ва қизиқишига мос тарзда амалиётга жорий этиш, спорт кўникмаларига эга бўлганларнинг салоҳиятини диагностика қилиш, натижаларга кўра энг иқтидорлиларини махсуслаштирилган спорт мактабларига жалб этиш, болаларнинг қизиқиш даражасига мос тарзда ўқув-спорт машғулотларини ташкил этишдан иборатлигини кўрсатиб ўтадилар.
Бугунги кунда ҳукумат ҳужжатларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини узлуксиз равишда ташкил этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етишини таъминлаш учун туғилажак оиласидан, онанинг ҳомиладорлик чоғидан, мактабгача тарбия муассасалари, мактаб, академик лицей, касб-хунар коллежлари, олий ўқув юртлари, ҳарбий хизмат ишлаб чиқариш жабҳалари, маҳаллаларда бошлаш кераклиги, ўрта ва катта ёшдаги кишилар, меҳнат фахрийлари билан якка тартибда машғулотлар олиб бориш, бир сўз билан айтганда, барча жабҳаларда аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилишга эришиш аҳамиятга эга эканлигини унутмаслигимиз керак.
Ҳар бир хонадонда ота-она фарзандига жисмоний тарбия ва спортнинг моҳияти, ҳаётдаги ўрни тўғрисида насиҳат берибгина қолмасдан, амалда шуғулланганларидагина болалар ёшликданоқ шуғулланадилар ва бу уларнинг кундалик ҳаётларида одатга айланиши шубҳасиздир. Оилада бола руҳиятига сингдирилган оддий бир одат унинг ҳаётида ҳамроҳга айланади. Бундан ташқари оддий фойдали одатнинг мустаҳкамланганлиги болани кейинчалик ўқув жараёнидаги фанларни ўзлаштиришга ёрдам беради ва иродасини чиниқтиради.
Фарзандлар саломатлиги, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт орқали чиниқишлари бугунги авлодимиз иродасини кучли бўлиши, спорт орқали чиниқишлари бугунги авлодимиз иродаси кучли бўлишига, ўқишга ва ишга, умуман ҳаётга чидамли инсон бўлиб етишишларига оилада ота-она, таълим тизимида ўқитувчи-мураббийлар масъулликларини унутмасликлари керак.
Бу йўналишда «Оила, маҳалла, спорт иншоотлари, мактаб» ягона бир тизим сифатида ҳамкорликда ишларни ташкиллашни илмий методик усулларини, яъни бир тизим сифатида ҳамкорликда ишлашни ташкиллаш керак. Бугун болалар спортини ташкиллаш ва ривожлантиришга қўшаётган ҳиссамиз, болаларимиз ўртасида беморлар кам бўлиб, фақат ўзларини чиниқтириш учун онгли тарзда соғлом турмуш тарзини шакллантира оладиган жамиятга келишимиз шубҳасиздир.
Битирув малакавий ишнинг мақсади ва вазифаси: Битирув малакавий ишда таълим муассасаларида ташкил этиладиган жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш тадбирлари жараёнларида ёшларни жисмоний ҳаракатларга ўргатиш, ҳаётий зарур ҳаракатлар малака ва кўникмаларини шакллантириш масалалалари таҳлил этилди.
Шунингдек битирув малакавий ишда ёшларни жисмоний тарбия дарслари ва спорт тўгараклардаги умумий ва махсус спорт тайёргарлик жараёнларида жисмоний ҳаракатларга ўргатиш жараёнларининг шакллари, босқичлари, услублари ва тамойиллари таҳлил этилган.

Download 299 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling