Мавзу: Ўқувучиларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг


Такрорий алмашинувчи машқ услублари


Download 299 Kb.
bet8/24
Sana11.01.2023
Hajmi299 Kb.
#1089162
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
406-02

Такрорий алмашинувчи машқ услублари. У такрорий ва алмашинувчи машқларнинг шундай биргаликда келишини кўрсатадики, бунда алмашинувчи ҳарактерида бўлган юклама бир тартибнинг ўзида кўп маротабалаб такрорланади.
Такрорий ўсиб борувчи машқ услуби. Бу услубда юкламанинг стандарт шаклда қайта тикланиши уни аста-секин оишириб бориш билан алмаштириб турилади. Дам олиш интервалининг вақти юкламани ошириш мумкин бўладиган қилиб белгиланади.
Алмашинувчи интервал билан бажариладиган такрорий машқ услуби. Бунда юкламанинг ташқи томонигина қатъий такрорланиб, ҳажми ўзгармайдиган бўлиб қолади.
Организмнинг жавоб таъсирига келганда, бу таъсир дам олиш интервалининг тегишли ўзгариши билан боғлиқ равишда ўзгариб боради.
Кўп серияли интервал машқ услуби. Бу услубда бирор бир фаолият уни дастлаб бўлиб юбориш ва сўнгра қисмларни интервалларни тугатиш ҳисобига босқичма-босқич бирлаштириш йўли билан аста-секин ўзлаштириб борилади.
Ҳаракатларни комплекс қўллашдаги машқ услублари. Жисмоний тарбия жараёнида бир қатор ҳар хил ҳаракатларни бирлаштириш ва уларни қатъий регламентлаштирилган машқ услублари билан яхлит тартибда қўллаш ҳоллари бўлади. Фаолиятнинг комплекс ҳарактерда бўлиши жисмоний сифатларнинг бир-бири билан органик боғланган ҳолда ҳар томонлама ўсишига имкон беради ҳамда ҳаракат координацияларини такомиллаштириш учун яхши шароит яратади.
Ҳар хил жисмоний машқлардан комплекс фойдаланишда айланма тренировка усули кўп фойдаланилади. Бунда асосий ва ёрдамчи спорт гимнастикаси, спортнинг баъзи турларидан олинган мураккаб бўлмаган ҳаракатлар фойдаланилади. Ациклик тузилишдаги ҳаракатлардан кўпчилигига бажариш жараёнида сунъий цикллилик туси берилади. Айланма тренировка жисмоний фазилатларни такомиллаштиришга қаратилган вариантларга эга бўлади. Улар чидамлиликни тарбиялашга қаратилган-узлуксиз машқ услуби. Куч ва куч тезкорликни тарбиялашга қаратилган-дам олишнинг қаттиқ интервали билан бажариладиган интервал машқ услублари, чаққонлик, эгилувчанликни ривожлантирадиган тўла интервалда дам олиш билан бажариладиган интервалли машқ услубларидан иборат бўлади.
Айланма тренировкада танлаб, мақсадга йўналтирилган ва умумий таъсир ўтказувчи машқлар бир-бири билан боғлиқлигича амалга оширилади. Бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга ўтиш фаолиятларни алмаштириш самарасидан кенг фойдаланилади. Бу билан ишчанликни оширишга ҳамда ижобий ҳиссиётлар шаклланишига имкон туғилади.

Download 299 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling