Mavzu: Валикли майдалагичларнинг конструкцияси
Download 220.09 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Валикли майдалагичларнинг конструкцияси
Mavzu:Валикли майдалагичларнинг конструкцияси. Режа: 1. Валикли майдалагичларнинг конструкцияси. 2. Зарбли ҳаракатланувчи майдалагичларни таснифи ва ишлатилиши. 3. Болғали майдалагич конструкцияси. 4. Роторли майдалагич конструкцияси. 1. Валикли майдалагичларнинг конструкцияси Валикли майдалагичда материалларни майдаланиши иккита цилиндрикли валиклар ўртасида, бир–бирига учрашиб сиқилиши ва юк ишқаланиб ейилиши ҳаракати остида горизонтал ўқ атрофида айланишида содир бўлади. Валикли майдалагичлар силлиқ, рифелли (бирор нарса сиртидаги тарам-тарам ботиқ чизиқлар ёки ариқчалар), қовурғали ва тишли юзали валиклар билан бир, икки ва тўрт валикли бўлади. Ўртача мустаҳкамликдаги жинслар учун (150 МПа гача) силлиқ ва рифелли юзали, юмшоқ ва мўрт, синувчан жинслар учун (80 МПа гача) тишли юзали валиклар ишлатилади. Ҳозирги кунда икки валикли майдалагич энг кўп тарқалган ҳисобланади, унинг принципи ва узатма чизмаси 1–расмда келтирилган. Майдалагичнинг асосий ишчи қисмлари валиклари (2 ва 4) ҳисобланади (1–расм, а чизма). Майдаланадиган материал корпусдаги (5) қабул қиладиган тирқиш (3) орқали машинага тушади. Машинани бузилишидан эҳтиёт қилиш учун майдаланмайдиган нарсаларни тушишида пружина (1) билан боғлиқ бўлган валикларнинг биттаси подшипникларга ўрнатилган ва бошқа валик сурилгандан жойлашиши мумкин. Валикли майдалагичлар валикларнинг ҳар хил узатмаси схемаларига эга. 1–расм, б чизмада шкив (6 узатма тасмасини ҳаракатга келтирувчи ғилдирак) ва тишли ғилдиракли узатмаси (8) орқали электродвигателдан битта валик узатмаси кўрсатилган. Бошқа валик биринчидан узайтирилган тишлари билан майдаланмайдиган жисмни ўтказиб юборишида валиклар нари кетишини таъминлайдиган тишли ғилдирак (7) орқали айланади. Қўзғалмайдиган валик (7) подшипниклари майдалагич корпусига (6), бошқасининг подшипниклари шарнирли (4) корпус билан бириктирилган қўзғалувчан рамага (3) маҳкамланади. Корпус ва раманинг юқори қисми бири–бирига тортишиш кучи ва пружинадан, майдаланмайдиган нарсаларни тушишида уларнинг нарига кетишини таъминловчи валиклар ўртасидаги оралиқни бошқаришга имкон берувчи сақлайдиган қурилма (1) билан ўзаро боғланган. Бу ҳолатда валик қўзғалувчан рама билан биргаликда ва унга ўрнатилган электродвигатель (2) шарнир атрофида бурилади ва юк тушириш тирқиши эни катталашади. Майдаланмайдиган нарсаларни ўтишидан кейин валик бошланғич ҳолатига қайтади. Материал майдаланиши учун дастлаб пружина қисилишида зарур кучланиш таъминланади. Ҳар бир валик пона тасмали узатма орқали электродвигательдан мустақил равишда айланишига келтирилади. Валдаги мавжуд ҳар бир валик шкиви (5) уларнинг тенг меъёрда қўшимча силкиниш лаҳзаси хабари ҳисобидан кўпроқ айланишида кўмаклашади. Валиклар алоҳида секторлардан ташкил топган бандажлар билан футерланган (ўтга чидамли материал), бу эса уларни алмаштириш жараёнини тезлаштиради ва яхшилайди. Валикли майдалагичларнинг валик диаметри D=200....1500 мм ва узунлиги L=0,4....1,0 диаметрга (охирги йилларда майдалагичларнинг узунлиги диаметридан катта L>D ишлаб чиқарилмоқда) эга. Валикли майдалагичларнинг афзалликлари конструкциясининг оддийлиги ва ишончли ишлаши, электр энергиясининг паст солиштирма сарфланиши, тайёр маҳсулотга қайта майдаланган материалнинг унча катта бўлмаган таркиби ҳисобланади. Камчиликларига паст ишлаб чиқариш самарадорлиги, унча юқори бўлмаган даражада майдаланиши, тайёр маҳсулот сифати пастлиги (таркиби катта фоизли донадор), материал майдаланишининг мустаҳкамлиги чегараланганлиги, майдаланиш жараёнида юқори динамиклиги, бу эса пойдеворда ва корпусда юкларни ошириши киради. Download 220.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling