Мавзу: валюта курси


Валюта ва жаҳон валюта тизими


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/14
Sana06.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1752484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Olimov.A

1. Валюта ва жаҳон валюта тизими 
тушунчаси
Xалқаро валюта ёки xалқаро тўлов-ҳисоб ва кредитлаш воситаларига 
жавоб бериши керак бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви ҳисобланади. 
Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга 
алмашиш 
қобилияти 
тушинилади. 
Ҳозирги 
пайтда 
улар 
эркин 
конвертирланадиган, қисман конвертирланадиган ва конвертирланмайдиган 
валюталарга ажратилади.
Эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича ҳар қандай 
бошқа хорижий валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган 
валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Европа ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар, 
Япониялар валюталарини киритиш мумкин.
Қисман конвертирланадиган валюта – бу, фақат баъзи хорижий валюталарга 
алмаштириладиган ва xалқаро тўлов оборотини қисман қамраб оладиган 
миллий валютадир.
Конвертирланмайдиган валюта – бу, фақатгина ички тўловларга хизмат 
қиладиган ва хорижий валютага айирбошланмайдиган миллий валютадир. 


1. Валюта ва жаҳон валюта тизими 
тушунчаси
Конвертирлашни ички ва ташқи конвертирлашга ҳам 
ажратиш мумкин. Ички конвертирлаш резидентларининг 
мамлакат ичкарисида хорижий валютани сотиб олиши, уни сақлаб 
туриши ва у билан айрим операцияларни олиб боришини 
имкониятини акс эттиради. Ташқи конвертирлашда хорижда 
тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб 
туришга рухсат этилади. Валюталарни конвертирлаш кўпгина 
мамлакатлар олиб бораётган иқтисодий сиёсатларнинг муҳим 
мақсади ҳисобланади. 


2. Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш 
усуллари 
Бозордаги талаб ва таклиф таъсири натижасида вақти-вақти билан валюта 
курслари ўзгариб туради. Давлат валюта курсларини барқорорлаштириш учун 
валюта бозорининг амал қилишига бевосита ёки билвосита аралашиши зарур. 
Бунинг бир қатор усуллари мавжуд: 
1.Захиралардан фойдаланиш. Валюта курсини мустаҳкамлашнинг кўпроқ 
қўлланиладиган усули - расмий захиралар билан бозорда манипуляция қилиш 
ҳисобланади. Ўз-ўзидан аниқки, валюта захиралари алоҳида мамлакатлар 
ихтиёридаги чет мамлакатлар валюталарининг захирасидир (Масалан, АҚШ 
доллари, ЕВРО ва ҳ.к.). 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling