Мавзу: валюта курси


Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana30.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1414189
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Olimov.A

3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар 
Пул нафақат муомала ёки тўлов воситаси, балки жамғариш воситаси ҳам 
ҳисобланади. Ифляция шароитида жамғариш воситаси сифатида миллий 
валютадан эмас, балки хорижий валютадан фойдаланилади. 
Валюта бозори, депозитлар (қўйилмалар) ва қимматбаҳо қоғозлар 
бозори билан бевосита алоқага эга. Бунда асосан фоиз меъёрлари асосий 
аҳамиятга эга. Агарда, фоиз меъёрлари баҳолар ўсишини қопласа, мижозлар 
эса молия институтларига ишонч ҳосил қилишса, жамғарма бозори валюта 
бозорига асосий рақобатчи бўлиши мумкин. Кўпгина мамлакатларнинг 
статистик кузатишларидан шу маълум бўлганки, депозитлар ва қимматбаҳо 
қоғозлар бозоридаги операциялар ўсиши билан, валюта бозорларига 
истеъмолчилар томонидан бўладиган таъсир ўз-ўзидан камаяди. 


3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар 
Сармоячилар қандай қилиб бўлса ҳам ўзларининг вақтинча бўш турган 
ресурсларидан унумли фойдаланиш ва шунингдек, нафақат ўз 
ресурсларидан, балки хориж активларидан ҳам фойдаланиш йўлларини 
излашади. Чунки, жаҳон молия бозорининг асосий қисмини капитал 
активлар ташкил этади. 
Агарда, депозит ставкалари ошса, пул оқими валюта курсининг 
ошишига олиб келади. Хорижий сармоядорлар учун, яъни, ушбу мамлакат 
депозитига ўз сармояларини қўйишни хоҳловчилар учун уларнинг 
валюталари фоиз ставкаларидан келадиган фойдадан кўра қимматлироқ 
бўлади. 


4. Харид қобиляти паритети 
Бу саволда номинал курсларга харид қобилияти паритети қандай таъсир 
кўрсатиши мумкинлигини кўриб чиқамиз. 
Харид қобиляти паритети концепцияси нархларнинг тенглашуви 
назариясига асосланади. Яъни, бир хил товар турли жойларда ҳар хил 
нархларда сотилиши узоқ давом этмайди Агарда, АҚШ долларига мамлакат 
ичида чет мамлакатларга нисбатан кўпроқ маҳсулот сотиб олиш мумкин 
бўлса, у ҳолда мамлакат ичкарисида сотиб олинган маҳсулотни четга сотиш 
орқали фойда олиш мумкин. Оқибатда фойда олиш мақсадида хорижга 
товар олиб чиқиш кўпаяди ва баҳолар тенлашишига сабаб бўлади. 
Харид қобилияти паритети концепциясига кўра валюта курси доимо турли 
мамлакатларда баҳолар даражасининг ўзгариши натижасида келиб 
чиқадиган фарқни қоплаш учун зарур бўлган даражада ўзгаради.
Яъни: r = Pd / Pt 
Бу ерда: r — хорижий валютанинг миллий валютадаги баҳоси; 
Pd — ички баҳолар даражаси; Pt — чет элдаги баҳолар даражаси. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling