3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар
Ўзбек товарларини сотиб олиш жараёнида улар АҚШ долларини валюта
бозорига олиб чиқади, чунки, ўзбек товарларини сотиб олиш учун долларни
сўмга алмаштиришади. Долларга бўлган талаб ва
таклифнинг кесишган
нуқтаси долларнинг сўмдаги қийматини билдиради.
Агарда,
долларнинг
сўмдаги
қиймати
ошса,
сўм
қийматининг
пасайганлигини ёки қадрсизланганлигини кўрсатади. Аксинча, агарда
долларнинг сўмдаги қиймати пасайса, сўм қийматининг ошганлигини ёки
сўмнинг қимматлашганлигини кўрсатади.
Бир бирлик хорижий валютани
сотиб олиш учун кам миқдорда миллий валюта сарф қилиш
миллий
валютанинг қимматлашувини билдиради. Агарда, долларга нисбатан сўм
қадрсизланса, доллар сўмга нисбатан қимматлашади.