Мавзу: валюта курси


Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/14
Sana30.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1414189
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Olimov.A

3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар 
Эркин сузиб юрувчи валюта курслари талаб ва таклиф асосида аниқланади. Масалан, 
бир ўзбек сўмининг АҚШ долларига алмашишини қараб чиқамиз. Миллий валюта 
курсининг пасайиши натижасида долларга талаб камаяди, таклиф эса ошади (1-чизма).
Долларга бўлган талабнинг камайиши D тўғри 
чизиғида берилган. Бу шуни кўрсатадики, агарда 
доллар ўзбекистонликлар учун арзон бўлса, 
америка товарлари ҳам улар учун арзон бўлади ва 
бу, ўз навбатида, уларнинг америка товарларига 
бўлган талабини оширади. 
Долларнинг 
таклифи 
(S) 
камайса, 
сўмда 
белгиланган долларнинг қиймати ошади (яъни, 
долларда белгиланган сўмнинг қиймати пасаяди). 
Бундай вазиятларда америкаликлар кўпроқ ўзбек 
товарларини сотиб олиш имкониятига эга бўлади. 
Чунки, сўмнинг долларга нисбатан қиймати 
пасайса, у ўз навбатида ўзбек товарларининг нархи 
ҳам пасайганини билдиради ва оқибатда кўпроқ 
ўзбек товарларини сотиб олиш имкони пайдо 
бўлади. 


3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар 
Ўзбек товарларини сотиб олиш жараёнида улар АҚШ долларини валюта 
бозорига олиб чиқади, чунки, ўзбек товарларини сотиб олиш учун долларни 
сўмга алмаштиришади. Долларга бўлган талаб ва таклифнинг кесишган 
нуқтаси долларнинг сўмдаги қийматини билдиради. 
Агарда, 
долларнинг 
сўмдаги 
қиймати 
ошса, 
сўм 
қийматининг 
пасайганлигини ёки қадрсизланганлигини кўрсатади. Аксинча, агарда 
долларнинг сўмдаги қиймати пасайса, сўм қийматининг ошганлигини ёки 
сўмнинг қимматлашганлигини кўрсатади. Бир бирлик хорижий валютани 
сотиб олиш учун кам миқдорда миллий валюта сарф қилиш миллий 
валютанинг қимматлашувини билдиради. Агарда, долларга нисбатан сўм 
қадрсизланса, доллар сўмга нисбатан қимматлашади. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling