Мавзу: валюта курси
Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
Olimov.A
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар
3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар
Қайд этилган валюта курси – бу, хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг баҳоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши бевосита таъсир қилмайди. Қайд қилинган валюта курси тизими тарафдорлари таъкидлайдиларки, ундан фойдаланиш халқаро савдо ва молия билан боғлиқ бўлган таҳлика ва ноаниқликни камайтиради. Қайд қилинган валюта курсларини қўллаш ўзаро фойдали савдо ва молиявий операциялар ҳажмини кенгайтиришга олиб келади. Аммо, қайд қилинган валюта курслари тизимининг ҳаётга лаёқатлилиги ўзаро алоқалар жараёндаги икки шароитга боғлиқ: - заҳираларнинг мавжудлиги; - ўз ҳажми бўйича сезиларсиз камёблик ёки тўлов баланси активларининг тасодифий вужудга келиши. Катта ва доимий камёбликлар мамлакат захираларини йўққа чиқариши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, валюта курсларининг талаб ва таклиф таъсири остида шаклланиш даражаси, ўз-ўзича курслар ўртасидаги нисбатларга таъсир этувчи реал жараёнларни аниқлаб бера олмайди. Чет эл валюталарига талаб ва таклифга, демак, валюта курсларига мамлакатдаги ҳам ички ва ҳам ташқи иқтисодий муносабатлар мажмуи бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатади. 3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар Валюта курсларининг ўзгаришига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Уларни қисқача қараб чиқамиз: 1.Истеъмолчилар дидининг бошқа мамлакат буюмларига нисбатан ўзгариши. 2. Турли мамлакатларда даромадлардаги нисбий ўзгаришлар. 3. Баҳодаги нисбий ўзгаришлар. 4. Нисбий реал фоиз ставкалари. Фараз қиламиз, АҚШ инфляцияни қувиб ўтиш мақсадида «қиммат пул» сиёсатини амалга ошира бошлайди. Натижада, реал фоиз ставкалари (инфляция суръатини ҳисобга олиб ўзгартирилган (корректировка қилинган) фоиз ставкалари) АҚШда бошқа мамлакатлар, масалан, Буюк Британияга қараганда кўтарилади. Британиялик жисмоний шахс ва фирмалар ишонч ҳосил қиладики, АҚШ молиявий воситаларни қўйиш учун жуда жозибадор ва қулай жойга айланади. Америка молиявий активларига талабнинг бу кўпайиши Англия фунти таклифининг кенгайганлиги ва шу сабабли доллар қиймати ўсганлигини билдиради. 5. Спекуляция. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling