1. Валюта ва жаҳон валюта тизими
тушунчаси
Конвертирлашни
ички ва ташқи конвертирлашга ҳам
ажратиш мумкин. Ички конвертирлаш
резидентларининг
мамлакат ичкарисида хорижий валютани сотиб олиши, уни сақлаб
туриши ва у билан айрим операцияларни олиб боришини
имкониятини акс эттиради. Ташқи
конвертирлашда хорижда
тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб
туришга рухсат этилади. Валюталарни конвертирлаш кўпгина
мамлакатлар олиб бораётган иқтисодий сиёсатларнинг муҳим
мақсади ҳисобланади.
2. Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш
усуллари
Бозордаги талаб ва таклиф таъсири натижасида вақти-вақти билан валюта
курслари ўзгариб туради. Давлат валюта курсларини барқорорлаштириш учун
валюта бозорининг амал қилишига бевосита ёки билвосита аралашиши зарур.
Бунинг бир қатор усуллари мавжуд:
1.
Захиралардан фойдаланиш. Валюта курсини мустаҳкамлашнинг кўпроқ
қўлланиладиган усули - расмий захиралар билан бозорда манипуляция қилиш
ҳисобланади. Ўз-ўзидан аниқки, валюта захиралари алоҳида мамлакатлар
ихтиёридаги чет мамлакатлар валюталарининг захирасидир (Масалан, АҚШ
доллари, ЕВРО ва ҳ.к.).