Мавзу: валюта курси
Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
Olimov.A
3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар
Доллар курси пасайиши, фунт курси эса, аксинча кўтарилиши тўғрисидаги прогнозлар натижасида долларни ушлаб турувчилар уларни фунтга айлантиришга ҳаракат қилади ва шу билан фунтга бўлган талабни оширади. Бу алмашиш, доллар курсининг пасайишини ва фунт курсининг ошишини келтириб чиқаради. Ўтиш даври иқтисодиётида хорижий валютага спекулятив талаб ошиши Марказий Банкларни қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки расмий валюта заҳиралари бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов баланси тақчиллигини ҳам ички спекулятив талабни қондириш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Валюта алмашинув курсини тартибга солиш бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўлидир. Номинал ва реал валюта курслари ўзаро фарқланади. Номинал валюта курси валюталарнинг алмашинув курси дейилади. Юқорида биз айнан номинал валюта курси ҳақида фикр юритдик. Реал валюта курси икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг нисбий баҳосидир. Реал валюта курси бир мамлакат товарлари бошқа мамлакат товарларига алмашиши мумкин бўлган нисбатни кўрсатади, шу туфайли у савдо шароити ҳам деб юритилади. 3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар Номинал ва реал валюта курслари ўртасидаги нисбат қуйидаги кўринишга эга. Бу ерда : Еr – реал валюта курси; Еn - номинал валюта курси ; Рd – миллий валютада кўрсатилган ички баҳолар даражаси (индекси); Рt – хорижий валютада кўрсатилган чет элдаги баҳолар даражаси (индекси). Ҳар иккала мамлакатдаги баҳолар даражаси (индекси) бир хил базис йилга нисбатан берилган. Реал валюта курсининг кўтарилиши (пасайиши) бу мамлакат товарлари рақобатбардошлигининг пасайганлиги (ошганлиги) тўғрисида гувоҳлик беради. Pt Pd En Er |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling