2. Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш
усуллари
3.
Валюта назорати. Бошқа муқобил вариант валюта назорати
ҳисобланади. Валюта назорати шароитида ҳукумат миллий экспортёрлар олган
барча тегишли чет эл валюталарини давлатга
сотиш талаби билан уларнинг
етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши мумкин. Кейин, ҳукумат ўз навбатида
чет эл валютасининг бу захирасини турли миллий импортёрлар ўртасида
тақсимлайди. Шу йўл билан ҳукумат
миллий импортни, миллий экспорт
ҳисобидан олинган чет эл валютаси миқдорига чеклайди.
Валюта назорати тизими бир қатор камчиликларга эга. Биринчидан, савдо
чеклашлари (бож, квота, экспортга субсидия)
каби валюта назорати нисбий
устунлик тамоилига асосланган халқаро савдонинг таркиб топган алоқаларини
бузади. Иккинчидан, етарли бўлмаган валюта
ресурслари устидан валюта
назорати жараёни, сўзсиз, алоҳида импортёрларни камситилиши билан боғлиқ.
Учинчидан, назорат тадбирлари истеъмолчининг танлаш эркинлигига тажовуз
қилиш ҳисобланади.