5. Макроиқтисодий сиёсатнинг номинал ва реал валюта
курсларига таъсири
Валюта таклифининг қисқариши унинг реал алмаштириш курсини оширади.
Натижада, миллий маҳсулотлар хорижликларникига нисбатан қимматлашади. Бу эса, ўз
навбатида, экспортнинг қисқаришига ва импортнинг ошишига олиб келади. Оқибатда
жорий операциялар ҳисобида тақчиллик пайдо бўлади. Агарда, солиқларнинг
камайиши инвестицияларнинг
ошишига олиб келса, миллий жамғармалар ҳажми
ўзгармаса ҳам (S-I) эгри чизиғи яна чапга силжийди.
3-чизма. Валюта таклифидаги ўзгаришларнинг реал алмаштириш
курсига таъсири
5. Макроиқтисодий сиёсатнинг номинал ва реал валюта
курсларига таъсири
Инвестицион солиқ кредитлари ушбу мамлакатга
инвестициялар киритишни
хорижий сармоядорлар учун фойдали бўлишига олиб келади. Бу эса мувозанатли реал
валюта курсини оширади ва тўлов балансида тақчилликни келтириб чиқаради.
Чет мамлакатлардаги рағбатлантирувчи бюджет-солиқ сиёсати бу
мамлакатлардаги
жамғармалар даражасини камайишига олиб келади. Бу эса халқаро
фоиз ставкасини
оширади ва кичик очиқ иқтисодиётдаги инвестициялар даражасини камайтиради.
Бундай вазиятларда хорижга сармоя қўйиш учун таклиф қилинаётган
миллий валюта
кўпаяди ва (S-I) эгри чизиғи ўнгга сурилади (4-чизма).
Натижада ва соф экспорт
кўпаяди.
Импортга тариф ёки квоталар жорий қилиш сиёсати соф
экспортнинг ошишига олиб
келади ва бу ҳол графикда Xn (E)1 эгри чизиғини Xn (E)2 ҳолатига силжиши сифатида
намоён бўлади (5-чизма).
Натижада мувозанатли
реал валюта курси ошади, миллий маҳсулотлар қимматлашади
ва соф экспорт камаяди.