Мавзу: Валюта сиёсати метадологиясини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари номли адабиётнинг 138-178- бетларидаги мавзуни укиб чикиш


Download 443.09 Kb.
Sana27.03.2023
Hajmi443.09 Kb.
#1300639
Bog'liq
Valyuta siyosati metadologiyasi

Мавзу:Валюта сиёсати метадологиясини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари номли адабиётнинг 138-178- бетларидаги мавзуни укиб чикиш .

ВАЛЮТА СИЁСАТИ МЕТОДОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ВАЛЮТА КУРСИНИ ЭКОНОМЕТРИК БАҲОЛАШ, ДИСКОНТ СИЁСАТИ ВА ИНФЛЯЦИЯНИ ТАРГЕТЛАШ РЕЖИМЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ .


Таёрлади:2-курс 3и-20 гурух талабаси Эшдавлатов Жасур

Режа:

  • Валюта курси тебранишларини Aрч ва Гарч оиласи моделлари орқали баҳолаш
  • Дисконт сиёсатидан фойдаланишнинг халқаро тажрибаси ва ундан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш масалалари
  • Инфляцион таргетлаш режимининг халқаро тажрибаси ва ундан Mарказий банк амалиётида фойдаланиш истиқболлари .
  • Хулоса

Арч модели

  • ARCH модели илк бор R.Engel томонидан 1982 йилда Буюк Британия иқтисодиётидаги инфляцион кутилмаларни (ноаниқликларни) даврий маълумотлар базаси асосида эконометрик таҳлил қилиш ва пронозлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган ва фойдаланилган. Кейинчалик эса тадқиқотчи ва иқтисодчилар ушбу моделдан молия бозоридаги нархлар ўзгаришларининг даврий тебранишларини прогнозлаштиришда кенг фойдаланишган.

Гарч модели

  • GARCH модели эса илк бор T.Bollerslev ва S.Taylor томонидан алоҳида-алоҳида мустақил равишда тадқиқ қилинган бўлиб, муаллифлар ўз моделларини Engelнинг ARCH моделини бойитиш билан амалга оширишган. Хусусан, улар ўз моделларига даврий маълумотларнинг стационарлик шартлари, автокрелляция (тўлиқ ва қисман автокорелляция), юқори давомийлик (maximum likelihood) ҳамда бир қатор эконометрик тестлар асосида текширувлар ўтказилишини киритишни таклиф қилиб, модельўзгарувчиларининг натижадорлигини бойитишга ҳисса қўшишган.

Дунёдаги ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар Марказий банклари амалиётида қўлланилаётган монетар сиёсатнинг муҳим воситаларидан бири бу дисконт сиёсатидир. Ушбу сиёсатдан банклар ва банк тизими барқарорлигини таъминлашда самарали фойдаланиб келаётган ривожланган мамлакатлардан бири бу АҚШ Федерал Захира Тизимидир

  • Дунёдаги ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар Марказий банклари амалиётида қўлланилаётган монетар сиёсатнинг муҳим воситаларидан бири бу дисконт сиёсатидир. Ушбу сиёсатдан банклар ва банк тизими барқарорлигини таъминлашда самарали фойдаланиб келаётган ривожланган мамлакатлардан бири бу АҚШ Федерал Захира Тизимидир

АҚШ ФЗБ томонидан дисконт ставкасида бериладиган кредитлар уч турда амалга оширилади.

  • Бирламчи (асосий) тур кредитлари фақат ишончли депозит муассасаларига маълум бир вақтга (одатда, бир неча соатга) ёки вазият тақозосига кўра узоқроқ муддатга берилиши мумкин. Ушбу депозит муассасаларининг ишончлилигини аниқлаш учун ҲФЗБ томонидан уларнинг молиявий аҳволи юзасидан мунтазам мониторинг олиб борилади, рейтинг юритилади.
  • Иккиламчи тур кредитлари барқарор депозит муассасаларига берилиб, уларнинг дисконт ставкаси ишончли депозит муассасаларига бериладиган дисконт ставкасидан 50 фоиз пунктга юқорироқ, баъзи ҳолларда эса вазият тақозосига кўра ундан-да юқорироқ бўлиши мумкин.
  • Учинчи, яъни мавсумий тур кредитлари унча катта бўлмаган депозит муассасаларига ўз кредит ва депозит операцияларидаги мавсумий номутаносибликларнинг олдини олиш учун берилади.

ХУЛОСА

  • 1. Амалга оширилган эконометрик таҳлил натижаларига кўра, АҚШ доллари ва Сўм валюта жуфтлиги курсининг тебраниш даражасини нормал тақсимот бўйича энг мақбул даражада баҳолай оладиган модель EGARCH(1, 1) моделидир (0.98 коэф.).
  • 2. Евро ва Сўм валюта жуфтлигининг курс тебраниш даражасини нормал тақсимот бўйича энг оптимал даражада баҳолайдиган модель PARCH (1, 1) моделидир (0.96 коэф.).
  • 3.Аниқланган мақбул моделлар бўйича АҚШ доллари ва Сўм ҳамда Евро ва Сўм валюта жуфтликлари курсининг қисқа муддатли (2018 йил июлдан – 2019 июлгача) тебраниш даражалари прогноз қилинди.
  • Дисконт сиёсати (Discount window policy) АҚШ Федерал Заҳира Банки амалиётида анъанавий мустақил монетар инструмент ҳисобланиб, банк-молия ва валюта муносабатлари тизимига бевосита таъсир кўрсатувчи муҳим омил ҳисобланади

Э’ТИБОРИНГИЗ

Э’ТИБОРИНГИЗ

УЧУН РАХМАТ!!!


Download 443.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling