Мавзу VIII. Халқаро туризм бозорида трансмиллий компаниялар
Download 0.62 Mb.
|
1 dars
Бошқарув бўйича инвестицион битимлар тузиш фирмалар ўртасида кенг тарқалган тажриба, бир неча ишлаб чиқариш бирликларидан иборат. Бундай ҳолда она компания корхона бўғинларини контракт асосида бошқаради. Корхона мустақиллигини сақлайди, турли эгалар бўлиши, турли манбалардан молиялаштирилиши мумкин. Лекин маҳсулотни ягона савдо маркаси остида сотади. Бошқарув бўйича инвестицион битимлар тизими унинг иштирокчиларига ишлаб чиқариш кўламидан тежаш имконини беради. Айниқса маркетинг соҳасида кучларни бирлаштириш ҳисобига мамлакат ва хорижий адабиётларида ТМК фаноменини излоҳловчи бир неча назариялар маълум. Уларнинг ҳаммаси хорижий инвестициялашдан максимум даромад олишни бош мақсад қилиб қўяди. Улардан бирига кўра, капитал миграциясининг халқаро шартлари бўлиб даромад меъёри ва фоиз ставкалари фарқи ҳисобланади. Агар ҳамма миллий иқтисодиёт бирдай маблағ оқиб келишига очиқ бўлганда эди, фоиз ставкаларининг халқаро мувозанатини белгилашни кутиш мумкин эди. Компанияларга эса инвестицияни қаерга киритишнинг фарқи қолмасди, маблағдан фойдаланиш самарадорлиги фоиз ставкасидан ошса бўлар эди. Ҳақиқатда эса ҳар хил тарздаги чекловлар мавжуд. Дунёда ягона фоиз ставкасини белгилашга тўсқинлик қилувчи катта ёки кичик даражадаги қалтисликлар бор.
Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling