Эклетик назариянинг иккинчи элементи - локализация устунлиги. Максимум фойда олиб фирма унинг ресурс потенциали жойлашган мамлакатиникига таянадими ёки маблағ импортчи мамлакат ресурсидан фойдаланиш керакми - бир қарорга келади. - Эклетик назариянинг иккинчи элементи - локализация устунлиги. Максимум фойда олиб фирма унинг ресурс потенциали жойлашган мамлакатиникига таянадими ёки маблағ импортчи мамлакат ресурсидан фойдаланиш керакми - бир қарорга келади.
- Интернационал ишлаб чиқариш типига боғлиқ ҳолда компания турли локализация устунлигини олади. Хорижий капитал билан хом ашё қазиб олиш ва материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этишда ТМК маҳаллий табиий ресурсларга эгалик қилади. Импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (товарларни импортдан олиш ўрнига ишлаб чиқариш)да ТМК локализация устунлигидан фойдаланади. Шу йўл билан ўзида ортиқча молни камайтиради ва бозорга кириш учун йўл очади. Экспорт платформаси яратишда, яъни хорижий капитал билан жаҳон бозорида сотиш учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишда уларни жойлаштиришнинг ҳал қилувчи омили арзон ишчи кучи ва давлат томонидан рағбатлантириш, масалан ТМКга солиқ имтиёзлари бериш ҳисобланади.
Назариянинг учинчи элементи - интернализация (байналминаллашув) устунлиги. Интернализация тушунчаси шуни билдирадики, фирма унинг учун ташқи операцияларни ўз таркиби ичида амалга оширади. У ёки бу мамлакатлар иқтисодиётида жорий қилинар экан, ТМК фаолиятини турлича ташкил этиши мумкин: ё ҳаммасини корпорация доирасида тўплаш, ё бозорда боғлиқ бўлмаган шериклар билан иш кўриш. Интернализация муаммоларини ҳал этиш иқтисодий экспансия йўлини танлашга олиб келади - ё ташқи савдо, ёки бевосита тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жойлаштириш орқали. Ҳар қандай ҳолатда ҳам интернализация таклифларнинг барқарорлигини таъминлайди, яъни технологиялардан фойдаланиш ва нарх устидан назорат ўрнатиш имконини беради, шунингдек битимлар тузишда ноаниқликларни бартараф этади. Шундай қилиб, компания, олигополия, локализация ва интернализация устунликларидан тўлиқ фойдаланиб, ТМК бўлиш учун ҳамма асосларга эга бўлади. - Назариянинг учинчи элементи - интернализация (байналминаллашув) устунлиги. Интернализация тушунчаси шуни билдирадики, фирма унинг учун ташқи операцияларни ўз таркиби ичида амалга оширади. У ёки бу мамлакатлар иқтисодиётида жорий қилинар экан, ТМК фаолиятини турлича ташкил этиши мумкин: ё ҳаммасини корпорация доирасида тўплаш, ё бозорда боғлиқ бўлмаган шериклар билан иш кўриш. Интернализация муаммоларини ҳал этиш иқтисодий экспансия йўлини танлашга олиб келади - ё ташқи савдо, ёки бевосита тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жойлаштириш орқали. Ҳар қандай ҳолатда ҳам интернализация таклифларнинг барқарорлигини таъминлайди, яъни технологиялардан фойдаланиш ва нарх устидан назорат ўрнатиш имконини беради, шунингдек битимлар тузишда ноаниқликларни бартараф этади. Шундай қилиб, компания, олигополия, локализация ва интернализация устунликларидан тўлиқ фойдаланиб, ТМК бўлиш учун ҳамма асосларга эга бўлади.
- Айрим мутахассислар ТМК феноменини маҳсулотнинг ҳаётий цикли назариясига таяниб тушунтирадилар. Уларнинг фикрича, компания ўз бошқаруви остида интернационал ишлаб чиқариш тизими яратади, ўз маҳсулотининг ҳаётий циклини узайтириш учун унга «иккинчи умр» бахш этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |