Мавзу VIII. Халқаро туризм бозорида трансмиллий компаниялар


Download 0.62 Mb.
bet18/34
Sana28.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1729835
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34
Bog'liq
1 dars

Келиб чиқиши Осиёдан бўлган бошқа модел ҳам бор. Дунёда Япон, Сянган (Гонконг) меҳмонхоналар занжири билан бирга тобора кўпроқ тарқалиб бораяпти. У бутунлай узоқ истиқболларга мўлжалланган. ТМКлар ва уларнинг барча корхоналарининг асосий ҳаётчанлиги мезонларидан бири узоқ давр мобайнида эгилувчан ва самарали фаолият кўрсатиши ҳисобланади. Бундай ёндошув жуда муҳим. Чунки Осиёлик меҳмонхоналар ТМКлари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмларини ошириб боришади. Айрим мутахассисларнинг баҳолашларича, 2019 йилга бориб, дунёдаги етакчи 10 та меҳмонхоналар занжирининг ярими ўзининг Осиёлик туб илдизига эга бўлади.

  • Келиб чиқиши Осиёдан бўлган бошқа модел ҳам бор. Дунёда Япон, Сянган (Гонконг) меҳмонхоналар занжири билан бирга тобора кўпроқ тарқалиб бораяпти. У бутунлай узоқ истиқболларга мўлжалланган. ТМКлар ва уларнинг барча корхоналарининг асосий ҳаётчанлиги мезонларидан бири узоқ давр мобайнида эгилувчан ва самарали фаолият кўрсатиши ҳисобланади. Бундай ёндошув жуда муҳим. Чунки Осиёлик меҳмонхоналар ТМКлари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмларини ошириб боришади. Айрим мутахассисларнинг баҳолашларича, 2019 йилга бориб, дунёдаги етакчи 10 та меҳмонхоналар занжирининг ярими ўзининг Осиёлик туб илдизига эга бўлади.
  • Ҳозирги вақтда ҳар уччала моделнинг ўзаро яқинлашиш тенденцияси кўзга ташланмоқда. Кўпроқ самаралироқ бошқарув усулларининг қўлланиш ва инновациялар алмашиш жараёнлари кечаяпти. Шу муносабат билан, хўш, Америка, меҳмонхоналар ТМКлар принципиал жиҳатдан стратегиясини ўзгартирадими ёки модифицирлаштирадими? деган савол туғилади. Ҳозирча бу савол жавобсиз турибди.
  • Меҳмонхоналар консорциумлари. Интеграциялашган меҳмонхоналар занжири томонидан ўткир рақобат шароитида мустақил отеллар меҳмонхоналар консорциумларига бирлашадилар. Бундай ташкилотларга аъзо бўлиш йўли билан улар хизматларга йўл очиб олишади. Бунда илгари нуфузли ҳисобланган интеграциялашган меҳмонхоналар занжири ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатларда мустақиллигича қолаверадилар.

Кўпинча отеллар консорциумларга заҳиралаштирилган глобал компьютер тизимига абонент бўлиш учун кирадилар. Тобора кўпроқ турагентлар туристик маҳсулотларни бронлаштиришда телефонлашиши ва факсдан компьютер тизими фойдасига воз кечишаяпти. Шунинг учун унга қўшилиш кичик хусусий отеллар учун йирик тижорат муваққиятига эришиш билан тенг. Бундан ташқари мустақил отеллар ҳамкорлигида реклама компаниялари, маркетинг тадқиқотлари ўтказадилар. Марказлашган ҳолда ускуна сотиб оладилар, катта ҳаражат талаб қиладиган, лекин алохида ўзларининг кучлари етмайдиган бошқа фаолият турларини биргаликда амалга оширадилар. Кучларини бирлаштириш орқали концорциум азолари операция кўламини тежашни ютишади. Зарурат туғилганда улар техник ёрдам, менежмент масалалари бўйича маслахатлар олишлари, мижоз хақидаги маълумотлар базасидан фойдаланишлари мумкин.

  • Кўпинча отеллар консорциумларга заҳиралаштирилган глобал компьютер тизимига абонент бўлиш учун кирадилар. Тобора кўпроқ турагентлар туристик маҳсулотларни бронлаштиришда телефонлашиши ва факсдан компьютер тизими фойдасига воз кечишаяпти. Шунинг учун унга қўшилиш кичик хусусий отеллар учун йирик тижорат муваққиятига эришиш билан тенг. Бундан ташқари мустақил отеллар ҳамкорлигида реклама компаниялари, маркетинг тадқиқотлари ўтказадилар. Марказлашган ҳолда ускуна сотиб оладилар, катта ҳаражат талаб қиладиган, лекин алохида ўзларининг кучлари етмайдиган бошқа фаолият турларини биргаликда амалга оширадилар. Кучларини бирлаштириш орқали концорциум азолари операция кўламини тежашни ютишади. Зарурат туғилганда улар техник ёрдам, менежмент масалалари бўйича маслахатлар олишлари, мижоз хақидаги маълумотлар базасидан фойдаланишлари мумкин.
  • Мустақил мехмонхоналар зажири корпаративларга нисбатан кам ва улар унчалик тўғри эмас. Бу ерда кўп нарса кўнгилли бирлашувга кириш шартларига боғлиқдир. Агар «Ложи де Франс» консорциумида йиллик бадал бор йўғи 205 долларни ташкил этса, аъзолари сони 3,7 мингдан ошса Германиянинг «Эс-Эр-Эс Хоутелз Штайгенбергер» занжирида йилига 18 дан 48 минггача доллар тўлаш талаб этилади. Унга кирган отеллар сони эса атиги 350 та. Умман олганда 20 та етакчи мустақил меҳмонҳоналар занжирида 2.9млн. бирлик хона фонди билан 19.5 мингта меҳмонҳоналар мавжуд эди.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling