Мавзу VIII. Халқаро туризм бозорида трансмиллий компаниялар


Download 0.62 Mb.
bet8/34
Sana28.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1729835
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
1 dars

1996 йил Нью Йорк университети томонидан ўтказилган тадқиқот маълумотларига кўра, ишга алоқадор туристларнинг 3/4 ва дам олишга бораётган туристларнинг 2/3 савдо маркасидан келиб чиқиб, отел танлайдилар. Меҳмонхоналар занжирида битта хона даромади, мустақил отелларга қараганда 7 марта юқори эканлиги ҳисоблаб чиқилган.

  • 1996 йил Нью Йорк университети томонидан ўтказилган тадқиқот маълумотларига кўра, ишга алоқадор туристларнинг 3/4 ва дам олишга бораётган туристларнинг 2/3 савдо маркасидан келиб чиқиб, отел танлайдилар. Меҳмонхоналар занжирида битта хона даромади, мустақил отелларга қараганда 7 марта юқори эканлиги ҳисоблаб чиқилган.
  • Фирма рамзидан ташқари, бош ташкилот тадбиркорга синалган усулда бизнес юритиш имконини беради. Жумладан, ноу-хау, ходимларни ўқитишга ёрдам қилади ва маслаҳат кўмаги беради. Шунингдек реклама компанияси ўтказишни ўз зиммасига олади. Меҳмонхона корпорациялари ўз аъзоларини брон қилинган ўринлар компьютерига улайди.
  • Франшиза олувчи ўз навбатида мижозга савдо маркасига мос келадиган сифатли хизмат кўрсатиш мажбуриятини олади. У корпорацияга бир марталик кириш бадали тўлайди ва бундан ташқари мунтазам кўшимча пул ўтказиб беради.
  • Бирламчи бадал ҳажми ҳар хил бўлиши мумкин. «Холидей Инн Уорлдуайт» меҳмонхоналар корпорацияси бу бадални бир хона учун 100 доллар, умумий ҳисобланганда 30 минг доллар кам бўлмаган ҳолда белгилаган. «Хилтон Хоутелз Корпорейшн» - биринчи 100 хонага 250 доллардан, 100 хонадан юқорисига хона учун 150 доллар қилиб белгилаган.
  • Франшиза берувчи айрим компаниялар отелни қайта жиҳозлашни кўзда тутади. Бу унинг савдо маркасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун қилинади. Мисол учун, Америка меҳмонхоналар корпорацияси «Ай-Ти-Ти Шератон» агар меҳмонхонада 150 дан ортиқ хона бўлса 15 минг доллар, унга қўшимча қайта жиҳозлаш учун ҳар бир хонага 100 доллар талаб қилади, ҳаммаси бўлиб 40 минг доллардан ошмайди.
  • Кириш бадалидан ташқари, франшиза олувчи жорий тўловлар тўлайди. Америка меҳмонхоналар корпорацияси «Холидей Инн Уорлдуайт» билан франшиза шартномаси бўйича отел савдо маркасидан фойдаланганлик учун бир хона фонди йиллик даромадидан 4 % тўлашга мажбур. Франшиза берувчи ўтказган реклама компаниясида иштироки учун йиллик даромаддан 1,5%,. Ўринларни банд қилиниши тизимига уланганлик учун йиллик даромаддан 1% тўлайди.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling