Мавзу: Вилоятда пахта ҳом-ашёсини қайта ишлаш саноатини ривожлантириш йўналишлари
I.боб. Пахта ҳом-ашёсини қайта ишлаш саноатини ривожлантиришнинг назарий асослари
Download 0.65 Mb.
|
Дип пахта
I.боб. Пахта ҳом-ашёсини қайта ишлаш саноатини ривожлантиришнинг назарий асослари.
1.1.Ўзбекистон иқтисодиётила пахта хом-ашёсини қайта ишлаш саноатини тутган ўрни. Пахта – сермеҳнат, аммо муҳим даромад, айниқса мамлакатимиз валюта тушумининг катта қисмини таъминлай оладиган бебаҳо бойликдир. Бизнинг ризқу-рўзимиз ҳам, кундалик ҳаётимиз ҳам, шуҳрат тожимиз ҳам, юртимизнинг обрў-эътибори ҳам шу ҳомашёданки, уни «оқ олтин» деб улуғлашимизнинг сабаби шунда. Зеро, республикамизда миллионлаб кишилар пахта шарофати туфайли ўз ризқини топмоқда, оиласини боқиб, рўзғорини тебратяпти. қолаверса, бир тонна пахтадан ўртача 320 килограмм тола, 550 килограмм чигит олинади. Ана шу миқдордаги толадан 30 турдан зиёд, чигитдан эса 45 хил маҳсулот (112 кг. ёғ, 270 кг. кунжара, 370 кг. шелуха, 15 кг. совун, 8 кг. минг ва бошқалар) олинади. Бундан ташқари, ғўзанинг барги, пояси ва пўстлоғидан ҳам саноат усулида 100 хилдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилади. Шу боис, пахта толасини мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутишига алоҳида урғу беришга эҳтиёж йўқ. Аммо, пахтачилик соҳасини йилдан-йилга ҳар томонлама ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилиши мазкур қимматбаҳо маҳсулотга нисбатан жаҳон бозорида талаб ўсиб бораётганлиги билан изоҳланади. Кўхна тарих яна бир дилилдан шаҳодат беради. Унда қайд этилишича, бизнинг ота-боболаримиз юзлаб йиллардан буён ерга чигит экиб, пахта етиштириб келадилар. 1996 йилда пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 55-ялпи мажлиси республикамиз пойтахтида ўтказилгани бу тарихий ҳақиқатнинг ёрқин эътирофи бўлди. Юртбошимиз ана шу нуфузли анжуманда сўзлаган нутқида ғурурга тўлиб, ифтихор ила мана шу сўзларни баралла айтди: «Пахта ўрта ер денгизи соҳиллари, Яқин шарқ ва кичик Осиёга Марказий Осиёнинг қоқ маркази – айнан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан тарқаган». Бугунги кунда қишлоқ меҳнаткашларининг фидокорона меҳнати, йил – ўн икки ой давом этадиган тинимсиз саъй-ҳаракатларининг меваси бўлмиш пахтамиз Европада ва Жанубий Шарқий Осиёда етиштирилган тола билан бемалол рақобат қилмоқда. У ҳатто Америка қўшма штатлари бозорига ҳам кириб борди-ки, бунга эришиш анча вақт ва машаққатли йилларни босиб ўтишни талаб этди. Кўпчиликка маълумки, шўролар замонида юртимизда ишлаб чиқарилган толанинг бор-йўғи 8 фоизи тайёр маҳсулотга айлантирилган холос. Сабаби – ўша даврда пахтамиз хом-ашё сифатида, устига устак, сувтекинга марказга ташиб кетилар, уни қайта ишлашдан келадган фойда ҳам айнан шу марказнинг ғазнасини тўлдиришга сарфланар эди. У даврларда, шунингдек, республикамизнинг бошқа саноат тармоқлари каби, пахта тозалаш тизими ҳам марказдан юборилган буйруқлар, йўл-йўриқлар асосида фаолият кўрсатар эди. Боз устига пахта толасини сотиш масаласида ҳам, қаерга, кимга ва қанчадан сотиш ҳуқуқи ҳам марказда эди. Ачинарлиси, ўтган асрнинг 80-йиллари охирига келиб мавжуд пахта заводларидаги технологик машина ускуналарнинг 30 фоизидан кўпроғи маънан ва жисмонан эскирган эди. Оқибатда ишлаб чиқарилган пахта толаси сифати паст бўлиб, жаҳон стандарти талабларига мос келмас эди. Истиқлол туфайли халқимиз йиллар давомида «оқ олтин» дея ардоқлаб келаётган ўз пахтасига ўзи эгалик қилиш имкониятига эга бўлди. Шу йиллар давомида жаҳон бозорида истеъмолчиларни ўзимиз танлаш ва пахтамизни ҳақиқий қийматда сотиш ҳуқуқидан эмин-эркин фойдаланмоқдамиз. қолаверса, соҳада амалга оширилаётган шаҳдам қадамларнинг зарбини ҳаммага яна бир карра эшиттириб қўйиш муҳимдир. Зеро, анна шу шаҳдам қадамларнинг зарби бугун бутун дунёда акс-садо бермоқда. Демак, заминимизда етиштирилаётган қимматбаҳо саноат хом-ашёси аллақачон жаҳон узра донг таратган. Аниқроқ қилиб айтганда у ўзининг оппоқ ранги, пишиқ толаси ва технологик кўрсаткичларининг юқорилиги туфайли қайта ишлаш саноати вакилларини ўзига оҳанграбодек тортмоқда. Пахтамизнинг асосий харидорлари бўлган Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур, Польша, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари сафига янги давлатларнинг қўшилаётганлиги бунинг яққол далилидир. Шуни эътироф этиш лозимки, дунё бўйича ҳар йили ўртача 25 миллион тонна пахта толаси етиштирилади. Шунча миқдордаги қимматбаҳо саноат хом-ашёни тайёрланишида Ўзбекистоннинг муносиб улуши бор. Чунки мамлакатимиз жаҳонда пахта етиштириш бўйича олтинчи, уни экспорт қилиш бўйича эса учинчи ўринда туради. -жадвал Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling