Қуйидаги жадвалда республикамиз пахта тозалаш корхоналарини йиллар кесимидаги модернизациялаш ва реконструкция қилиш тўғрисида маълумот келтирилган. -жадвал Республикамиз пахта тозалаш корхоналарини йиллар кесимидаги модернизациялаш ва реконструкция қилиш тўғрисида маълумот Йиллар | Реконструкция қилиш | Модернизация қилиш | Жами | 2007 2008 2010 2012 2014 | 3 3 4 5 5 | 2 4 5 5 5 | 5 7 9 10 10 | Жами | 20 | 21 | 41 | Ҳозирги пайтда республикамиз ҳудудларида хорижий технологияларга асосланган, уруғлик чигит тайёрлаш цехи бўлган 31 та замонавий корхона мавжуд. Улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Республика пахта уруғлик фондини тайёрлаш цехларини тубдан модернизациялашнинг 2005-2006 йилларга мўлжалланган давлат дастури»га кўра ишга туширилган. Янги цехларда тукли ва туксизлантирилган уруғлик чигитни янги маҳаллий ва хорижий ускуналарда комплекс технологиялар асосида тайёрлаш учун барча шароитлар яратилган. Бу цехларни ишлатиш уруғлик чигит фондини тайёрлашни марказлаштириш, унинг сифатини назорат қилишни таъминлаш, юқори талабларга жавоб берувчи уруғлик чиқариш ва фермер хўжаликлари томонидан юқори ҳосил олинишини кафолатлайди. Юқоридаги дастурларнинг бажарилиши тола чиқишини 33,25%га ва ундан кўпроққа, 1-2 навли юқори даражадаги пахта толаси ҳажмини 80-85% гача оширишга имкон беради. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи энергия ҳамда ресурс сарфи озайтирилиши ҳисобига 10-15% га ва бошқа харажатлар камида 20% га камайтирилишига эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |