Мавзу: Вилоятда пахта ҳом-ашёсини қайта ишлаш саноатини ривожлантириш йўналишлари
Download 0,65 Mb.
|
Дип пахта
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2012 2013 2014
- 1. ХОМ - АШЁ
- 2. Ишлов бериш харажатлари
- 2.3. “Наманганпахтасаноат” ХАБ фаолиятини ташкил этиш ва ундаги айрим муаммолар.
Манба: Жадвал талаба томонидан тайёрланган. “Наманганпахтасаноат” ХАБнинг давр харажатлари жами 2012 йилда 24441618 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб, бу кўрсаткич 28085875 минг сўмга етган ва 3644257 минг сўмга ошган. Жумладан, сотиш харажатлари 2012 йилда 1173041 минг сўм, 2013 йилда 1014587 минг сўм ва 2014 йилда 1784230 минг сўмга етиб, 52 фоизга ошган. Маъмурий харажатлар ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2012 йилда маъмурий харажатлар 4350286 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 5007756 минг сўмга етган. -жадвал “Наманганпахтасаноат” ХАБ да даромадларнинг ўзгариши
Манба: Жадвал талаба томонидан тайёрланган. Лекин, “Наманганпахтасаноат” ХАБнинг даромадлар турларининг 2014 йилда 2013 йилга нисбатан пасайишини кузатишимиз мумкин. Жумладан, молиявий фаолиятнинг даромадлари 2013 йилда 181165 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 34065 минг сўмга пасайиб, 147100 минг сўмга тушиб кетган. Шу билан бирга дивидентлар шаклидаги даромадларни ошганини кузатишимиз мумкин, 2012 йилда бу кўрсаткич 79178 минг сўмни, 2013 йилда 92419 минг сўмни ва 2014 йилда 119360 минг сўмни ташкил этган.
Манба: Жадвал талаба томонидан жамият маълумотлари асосида тузилган. 2.3. “Наманганпахтасаноат” ХАБ фаолиятини ташкил этиш ва ундаги айрим муаммолар. “Наманганпахтасаноат” ХАБ ўз фаолиятини Ўзбекистон республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг фармон ва қарорлари, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнингҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа амалдаги қонунларга ва Низомга мувофиқ ташкил этади. “Наманганпахтасаноат” ХАБ нинг низом фонди унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматларидан таркиб топади. Низом фонди миқдори 416400000 сўмни ташкил этиб, 7500 сўмлик 55520 дона оддий эгаси ёзилган нақдсиз акциялар иборат. Жамият иштирокчилари улуши жамият низом фондига нисбатан тенг бўлиб, жамият таъсисчилари қуйидаги жисмоний шахслардан иборат: -жадвал Жамият иштирокчилари улуши
Манба: Жадвал талаба томонидан “Наманганпахтасаноат” ХАБ маълумотлари асосида тузилган. Жамият иштирокчиси улушининг миқдори, унинг улуши номинал қиймати билан жамият низом фондининг нисбатига тенг бўлиши керак. Жамият иштирокчиси улушининг хақиқий қиймати жамият соф активлари қийматининг миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига етнг бўлади. Жамият мулкини ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ташкил этади: -бошланғич низом фонди ва асосий воситалар, материал ва техник база, айланма маблағ ва пул маблағлари; -махсулот ишлаб чиқариш ва сотишдан тушган маблағлар ҳамда савдо даромадлари; -аҳолига ва бошқа ташкилотларга кўрсатилган автотранспорт хизматларидан келадиган даромадлар; -соф фойда ҳисобиган ва бошқа қонунга зид бўлмаган ҳолда ташкил этиладиган маблағлар. Жамият низом фондини кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади. Низом фондини кўпайтириш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият иштирокчилари тўлиқ овози билан қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади. Жамият низом фондининг кўпайтирилиши қуйидагилар ҳисобига амалга оширилиши мумкин: -расм. Жамият низом фондининг кўпайтириш усуллари. “Наманганпахтасаноат” ХАБ нинг фойдаси қуйидаги фондларни ташкил этиш учун ишлатилади: -заҳира фонди; -истеъмол фонди (ишлаб чиқариш техника технологиясини ривожлантириш); -ижтимоий ривожлантириш фонди; -дивидентларни тўлаш фонди; -моддий рағбатлантириш ва ёрдам фонди. Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Жамият фойдасининг унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган қисми уларнинг жамият низоми фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади. -жадвал “Наманганпахтасаноат” ХАБда акциядорларнинг ҳуқуқлари
Манба: Жадвал талаба томонидан “Наманганпахтасаноат” ХАБ маълумотлари асосида тузилган Жамиятнинг таркибига унга юклатилган асосий вазифаларни ечишда кўмаклашадиган пахта тозалаш корхоналари (пахта тайёрлаш шаҳобчалари билан биргаликда), таъмирлаш, қурилиш, таъминот, тарнспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари киради. Шу билан бирга худудий бирлашма таркибига аъзо бўлиб (давлат акция пакети улуши, пай билан) ассоциацияланган аъзо сифатида пахта ҳом-ашёси чиқиндиларини қайта ишловчи мустақил корхоналар, ҳамда улардан қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар кириши мумкин. Худудий бирлашманинг устав фонди тугатилаётган пахта ҳом-ашёсини ҳарид қилиш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини етказиб берувчи “Наманганпахтасаноатсотиш” худудий давлат акциядорлик бирлашмасининг мол-мулки асосида, ҳамда пахта ҳом – ашёсини қайта ишлаш корхоналари ҳисобига шаклланади. Наманганпахтасаноат ХАБ Наманган 3-сон пахта тозалаш ОАЖ Чуст пахта толаси ОАЖ Поп пахта толаси ОАЖ Косонсой пахта толаси ОАЖ Чортоқ тола ОАЖ Тошбулоқ тола ОАЖ Гулбоғ пахта тозалаш ОАЖ Норин тола ОАЖ Қўғай пахта тозалаш ОАЖ Учқўрғон пахта тозалаш ОАЖ Уйчи пахта тозалаш ОАЖ Худудий бирлашма тизимига кирувчилар Наманган 3-сон пахта тозалаш ОАЖ Наманган 3-сон пахта тозалаш ОАЖ
Наманган 3-сон пахта тозалаш ОАЖ
-расм. “Наманганпахтасаноат” ХАБнинг ташкил этилиши. “Наманганпахтасаноат” ХАБини акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи бошқаради. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятни бошқаришнинг олий органидир. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши молия йили тугаганидан кейин июн ойида ўтказилади. -жадвал “Наманганпахтасаноат” ХАБ жамияти иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари
Манба: Жадвал талаба томонидан тайёрланган Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида рўй бераётган таркибий ўзгаришлар ташқи иқтисодий кўрсаткичларда ўз ифодасини топмоқда. Республикада товарлар экспортида пахта толаси хиссасининг пасайиш тамойиллари кузатилмоқда. Унинг ҳиссаси 2001 йилда 24,3 % га, 2005 йилда 19,1 % га ва 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 35 % камайди. Бу камайиш етиштирилган пахта махсулотини қайта ишлаш тизимининг ривожланаётганлиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпаяётганлиги билан изоҳланади. Жаҳонда пахта етиштирадиган мамлакатларни учта асосий гуруҳга бўлган ҳолда қараб чиқамиз. Биринчи гуруҳдаги АҚШ ва Хитой мамлакатларига кейинги йиллар ичида жаҳонда етиштирилган пахтанинг 24 - 35 фоиз атрофида тўғри келган бўлса, иккинчи гуруҳдаги Марказий Осиё, Хиндистон ва Покистон мамлакатларига жаҳонда етиштирилган пахтанинг 20 - 26 фоизи, учинчи гуруҳ мамлакатлари бўлиб ҳисобланмиш Бразилия, Ғарбий Африка ва Австралия мамлакатларига эса жаҳонда етиштирилган пахтанинг 4 - 7 фоизи тўғри келган. Агарда биз ушбу пахта етиштирадиган гуруҳлардаги мамлакатларни алоҳида давлатлар бўйича қарайдиган бўлсак, жаҳонда етиштирилаётган умумий пахтанинг ўртача турли йилларда Хитой 12 - 18 фоизи, АҚШ 12 - 17 фоизи, Ҳиндистон 8 - 12 фоизи, Покистон 5 - 8 фоизи, Ўзбекистон 4 - 6 фоизи, қолган 50 - 41 фоизи эса 26 та мамлакатга тўғри келган. Ёки, жаҳоннинг етакчи пахта етиштирадиган мамлакатларида пахта экспорти ва импортига эътибор берадиган бўлсак, яъни Хитой деярли четга пахта чиқармайди. Ҳиндистон, Покистон ва Бразилия давлатларида эса кам миқдорда пахта четга чиқарилмоқда ва шунингдек шунча миқдорда импорт ҳам қилади. Ушбу мамлакатлар асосан кейинги йилларда пахта хомашёсини ўзида қайта ишлаб ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашиб бормоқда. Жаҳон бўйича энг кўп миқдорда пахта экспорт қиладиган мамлакат бўлиб АҚШ ҳисобланади. Ўзбекистонга тўхталадиган бўлсак мамлакатимиз Марказий Осиёда етиштириладиган пахтанинг 75 - 78 фоизини беради, пахта экспорти ҳажми бўйича эса Ўзбекистон АҚШдан кейинги ўринни эгаллайди. Бундан ташқари ўзбек пахтасининг Ливерпуль пахта ассоциацияси томонидан рўйхатга олиниб жаҳон пахтачилик индекси K o t l o o k А I n d e x асосида қайд этилган навлар таркибига киритилганлиги “Cotton Outlook” халқаро агентлиги рўйхатига кирганлиги ва шунингдек халқаро талабларга жавоб берадиган “Сифат” маркази ташкил этилганидан сўнг бизнинг пахтамизга бўлган талаб янада ошган. Шунингдек жаҳон бозорида пахта толаси ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиш меъёри ошиб бормоқда, ҳамда унинг кимёвий толалар, асосан синтетик толалар билан кескин рақобатлашуви кузатилмоқда. Бу эса тармоқда кескин ўзгаришларни амалга оширишни талаб қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу соҳада тўла ҳал қилинмаган қатор муаммолар хам мавжуд. Президентимиз И.А.Каримов қатор асарлари ва нутқларида таъкидлаганидек, «Ўзбекистоннинг кўпгина ноёб минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалик ресурсларига жаҳон бозорларида талаб катта. Бу хол уни ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатиш учун жозибадор қилиб қўяди»3. Бугунги кунда ички истеъмол бозорини озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш борасида юзага келган аҳвол бизни қониқтирмайди»4. Вилоят иқтисодиёт бошқармаси маълумотларига кўра қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган хом ашё маҳсулотларининг тайёр махсулотга айланиши ҳақидаги маълумотга эътиборимизни жалб этадиган бўлсак, у хусусан, сабзавотнинг 10 %и, меванинг 15 %и, полиз махсулотларининг 5 %и, узумнинг 25 %и, жуннинг 15 %и, гўштнинг 25 %и, сутнинг 5 %и, ва ниҳоят пахта хом ашёсининг 29% ташкил этмоқда. Хусусан, пахта хом ашёсининг қайта ишлашга эътибор қаратадиган бўлсак Ўзбекистонда йилига 3,3-3,4 миллион тонна пахта хом ашёси тайёрланади. Шунинг 0,96-1,0 миллион тонна пахта толаси қайта ишланади. Холбуки, пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулотни чет элга сотадиган бўлсак, ундан олинадиган самара ниҳоятда ўсиб кетади. Масалан ҳисоб – китобларнинг кўрсатишича пахта толаси қайта ишланиб, тайёр маҳсулотга айлантирилса ундан олинадиган иқтисодий самара 6-7 баробар кўпаяди (-жадвал). -жадвал Пахта толасини чуқур қайта ишлов бериш самараси
Манба: Жадвал талаба томонидан тайёрланган. Ушбу рақамларни 100 %га нисбатан қиёсласак, бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, тайёр маҳсулотга айлантиришдаги кутилаётган улкан иқтисодий ютуқ эканини кўришимиз мумкин. Аммо бу ўз ечимини кутаётган муаммога бориб тақалади. Статистик рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак қишлоқ хўжалик тармоғига сарфланаётган инвестициялар бутун мамлакат иқтисодиётига сарфланаётган инвестицияларнинг 3,1 %ини ташкил этмоқда холос. Кўриниб турибдики, рақамлар қишлоқ хўжалик инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш бўйича ечимини кутаётган муаммолар ҳақида дарак бермоқда. Республика қайта ишлаб чиқариш саноати тармоқларида мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўла ва самарали фойдаланилмаётган бўлса, иккинчи томондан ушбу хом ашёларнинг бошқа турлари бўйича ресурслар базасига мос ишлаб чиқарувчи замонавий қувватлар ташкил этилмаган, мазкур соҳада бозор муносабалари тамойиллари талаб даражасида ташкилий хўжалик юритиш, тадбиркорлик ва тежаб-тергаб ишлатиш бўйича ишлар етарли ташкил этилмаган. Айни вақтда, бозор муносабатларидан ва демографик вазиятдан келиб чиққан холда, қайта ишлаб чиқариш саноати тармоқларида тайёрланаётган ва ишлаб чиқарилаётган кенг истеъмол товарларга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида мамлакатнинг минерал хом ашёси ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаб чиқариш саноати тармоқларини ривожлантиришнинг салоҳияти, хусусиятлари, минтақавий жихатларини такомиллаштириш, истиқболини белгилаш долзарб масала хисобланади. Download 0,65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling