Мавзу: xiii—xv асрларда италия ва папалик режа: xiii—xv асрларда Италиянинг иқтисодий ва сиёсий тараққиёти


Венеция республикасининг сиёсий тузуми


Download 164 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi164 Kb.
#1547459
1   2   3   4
Bog'liq
АСРЛАРДА ИТАЛИЯ ВА ПАПАЛИК

Венеция республикасининг сиёсий тузуми.
Бутун ўрта аср давомида Венеция савдо-олигархия республикаси бўлиб қола-верди. Қудратли шаҳар патрициати (унда савдогарлар, банкир ва дворянларнинг оилалари ўз манфаатлари жиҳатидан бир-бировлари билан чирмашиб кетишган эди) ўз ҳокимиятини қиз-ғанчиқлик билан қўриқлаб, бу ҳокимиятда ҳатто аҳоли ўрта та-бақаларининг қатнашишига ҳам йўл қўймас эдилар. Венеция бошқармасининг ғоят мураккаб системаси ана шу мақсадга хизмат қилиши лозим эди. Венеция республикасининг тепасида дож (латинча айнан «герцог» демакдир) турган бўлиб, у Ве­нециянинг энг зодагон патрициат хонадонларига мансуб одам-лар орасидан умрбод сайлаб қўйилар эди. Дожнинг ҳукумати сенат эди, сенат эса кичик кенгаш ёки синьория томонидан расмийлаштириларди. Сеньория, ўз навбатида, республиканинг олий қонунчилик ва назорат қилиш органи ҳисобланган Катта кенгаш тарафидан сайланарди.
1297 йилда Катта кенгаш «ёпиб қўйилди». Катта кенгаш аъзоларини сайлаш ҳуқуқи маълум аристократик хонадонларга (жами бўлиб бир неча ўнлаб оилаларга)гина берилди. Бу хона-донларнинг ҳаммаси алоҳида «олтин китоб»га ёзиб қўйилган эди. Венецияда 1310 йилда катта фитна фош этилди, фитначи-лар олигархия режимини ағдариб ташлашни мақсад қилиб қўй-ган эдилар. Фитна бостирилди. Шундан кейин Венеция давлат тузуми янада тор доирадаги олигархия диктатураси хусусият-ларга эга бўлди. Олигархия ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун фавқулодда органлар барпо этди, бу органлар дўқ-пўписа қилиш, зимдан ўлдириш ва қийноқ-азобга солиш йўли билан ўша вақтдаги мавжуд сиёсий режимни демократлаштирмоқчи бўл­ган одамла.рни қаттиқ жазоладилар. «Қирқлар кенгаши» ва «Унлар кенгаши» ана шундай органлар ҳисобланарди. Бу фав­қулодда трибуналлар баъзан якка бир шахе ҳокимиятини ўрна-4 тишга уринган зодагонларнинг вакилларини ҳам бурдалаб таш-ларди. Дожларнинг ўзлари ҳам ана шу даҳшатли органлар назорати остида ишлардилар. Давлат тўнтариши ясамоқчи бўлган дож Марино Фальерининг 1355 йилда бошини танасидан жудо қилдилар. Урта аср Венециясининг авахталари мудҳиш бир зиндон бўлиб, уларнинг томлари қўрғошин тахта билан ёпилар-ди. Ёзнинг жазирама офтобида қизиган бу «қўрғошин авахта-
\

лар»да ётиш маҳбусларни бетўхтов қийнаш-азоблашдан бошқа нарса эмас.
Венеция республикаси актив агрессив ташқи сиёсат юрги-зарди. Дастлаб Византия, кейин эса Генуя билан, ниҳоят, Тур-кия билан олиб борилган кураш Венеция ҳукуматидан жуда катта молиявий маблағни ҳарбий ва дипломатик воситаларни талаб қилди. XVI асрда ва ундан кейинги асрларда Урта ден-гиз савдосида ҳукмронлик вазиятни сақлаб қолиш, Венеция рес-публикасига янада қийинроқ бўлди. Чунки XVI асрда ва ундан кейинги асрларда Ғарбий Европада йирик марказлашган дав-латлар таркиб топиб, бу давлатларнинг бир қисми энди улкан мустамлакаларни қўлга киритган ва жаҳон бозоридаги савдога қатнаша бошлаган эди. Бундай шароитлар дипломатик Венеция республикаси учу'н катта аҳамиятга эга бўлди. Венециялик-лар Европада биринчи у ёки бошқа саройга тайинланган доимий элчилар (резидентлар) юбора бошладилар. Элчилар ўзлари яшаб турган мамлакатда нималар бўлаётганлигини Венецияга батаф-сил хабар қилиб туришлари лозим эди. Венеция элчиларининг бизнинг замонамизгача етиб келган архивлари- фақат Венеция-нинг ўзининг тарихи (унинг савдоси ва ташқи сиёсати тарихи) учун қимматли материал берибгина қолмайди, балки у Вене-циянинг дипломатик ёзишмаларида акс этган Европадаги бошқа мамлакатларнинг ташқи ва ички сиёсатини ўрганиш учун ҳам кенг маълумотлар беради.
Флоренция. «Италия Афинаси» ҳисобланган Флоренция Арно дарёси соҳилларида жойлашган. V асрдагина юзага келган ва VII аср охиридан сал бурунроқ анчагина катта шаҳарга айлан-ган Венециядан фарқ қилиб, Флоренция антик даврдаёқ мавжуд эди. Бироқ у ўрта аср даврига келибгина йирик саноат маркази бўлиб қолди. Урта аср Флоренциясннинг асосий бойлиги 'мовут эди. XIII асрдаёқ Флоренцияда мовут тўқиб чиқариш учун унинг маҳаллий жуии кифоя қилмас эди. Жунни чет эллардан — Испа­ния, Жанубий Италия, ҳатто Англия ва Шотландиядан ташиб келтириларди. XIV аср ўрталарида Флоренцияда юқори сифатли мовутдан бир йилда ўн минглаб тўп ишлаб чиқарадиган ма­нуфактура типидаги йирик мовут ишхоналари сони 200 дан ортар эди. Флоренцияда мовут ишлаб чиқарадиган саноатдан ташқари, ипак газламалари тўқиш, мўйначилик, заргарлик ҳу-нарлари тараққий этган эди. Ниҳоят, Венеция ва Генуяга қара-ганда Флоренция кўпроқ савдо-судхўрлик ва банк операциялари маркази ҳисобланарди. Рим билан қўшничиликда яшаган фло-ренциялик банкирлар папа курияси билан эртароқ яқинлашди-лар. Папаларнинг ақлга сиғмайдиган даромадлари асосан Флоренция банкларига келиб тушарди. Папалар фақат Италия-дагина эмас, балки бутун Европада ҳам ўзларининг черков да-ромадларини йиғишни кўпинча флоренциялик банкирларга топ-шириб қўйдилар. Италия шаҳар республикалари орасида Фло­ренция биринчи бўлиб олтин танга зарб қила бошлаган эди (1252 йилдан). Флоренция флоринлари ўзининг салмоғига кўра халқаро савдода жуда кенг тарқалиб, Венеция дукатлари билан муваффақиятли рақобат олиб борди.
Флоренциянинг ижтимоий-иқтисодий ва профессионал қиё-фаси унинг ўзига хос цех системасида акс этди. XIII ва XIV аср­ларда Флоренцияда жами 21 цех бўлиб, улардан еттита катта цех бошқа мамлакатлардаги сингари ўрта аср ҳунармандлари-нинг оддий бирлашмаларидаи иборат бўлмай, балки таркиб то-паётган капиталистларнинг: саноатчилар, савдогарлар, банкир-ларнинг союзлари, қисман энг юқори ҳақ олувчи интеллигент касбли вакилларнинг корпорациялари эди. Флоренциянинг етти­та катта цехи составига: мануфактурачилар — мовутсозлар, жун билан кўтара савдо қилувчи савдогарлар, ипакчилар, мўйначи- лар, банкирлар, дорихона врачлари ва юристлар (нотариуслар, адвокатлар ва ҳ. к) кирар эди. Савдогарлар ва саноатчилар, цех ташкилотларидан ташқари, Урта денгиз бўйидаги турли бозор-ларда асосан.товарни пуллаш муддаосида юрган корхона эгала-рининг айрим группаларини бирлаштирган яна кўпдан-кўп ком-панияларга эга эдилар.
1330 йилдаёқ Флоренция аҳолиси 90000 киши ҳисобланарди. Бу аҳолининг асосий қисмини кўпинча ўз уйида мануфактура-чиларга ишловчи мануфактура ишчилари ташкил қилар эди. Ишчилар бирор-бир цех ташкилотларига эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилган эдилар ва уларни ўз хўжайинлари — мануфакту-рачилар энг шафқатсиз эксплуатация қилардилар. Жун титувчи ишчиларнинг аҳволи айниқса оғир эди.

Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling