Мавзу: xiii—xv асрларда италия ва папалик режа: xiii—xv асрларда Италиянинг иқтисодий ва сиёсий тараққиёти


Download 164 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi164 Kb.
#1547459
  1   2   3   4
Bog'liq
АСРЛАРДА ИТАЛИЯ ВА ПАПАЛИК


МАВЗУ: XIII—XV АСРЛАРДА ИТАЛИЯ ВА ПАПАЛИК


Режа:



  1. XIIIXV асрларда Италиянинг иқтисодий ва сиёсий тараққиёти.

  2. Венеция республикасининг сиёсий тузуми.

  3. Флоренциянинг сиёсий тузуми.

  4. Чомпи қўзғолони.

XIII—XV асрларда Италиянинг иқтисодий ва сиёсий тараққиёти.
Кейинги ўрта аср давридаги Италия ғоят нотекис ривож-ланган бир мамлакат эди. Унинг энг ривожланган қисми шимо-лий районлар, яъни Л о м б а р д и я q,6 ласти ва Тоскания шаҳарлари эди. Бу ерда энг йирик савдо шаҳар-республи-калари — Генуя ва Венеция бор эди. Энг юксак саноат тарақ-қиёти даражасига эришган шаҳарлар орасида Милан ва Фло­ренция ажралиб турарди. Италия маркази — Папа область ёки Папа давлати деб аталган ер — қолоқ бир район эди. Бу ерда ривожланган ҳунармандчилик ҳам, савдо-сотиқ ҳам йўқ эди. Маҳаллий аҳолининг бир қисми деҳқончилик билан кун кў-рарди, бир қисми зиёратчиларга ва Рим черковининг кўп сонли руҳонийларига хизмат қиларди. Италиянинг жануби — Иккала Сицилия короллиги — Штауфенлар ҳалокатидан ке­йин француз феодаллари ҳукмронлиги остига ўтган эди. Уларга француз Қапетингларидан бири бўлган Карл Анжуйский (1268 йилдан) бошчилик қиларди. Маҳаллий аҳоли учун бу ҳол шу аҳолини эксплуатация қилишни янада кучайтириб юборган янги ажнабий феодалларнинг кўплаб оқиб келишини билдирар-ди. Очкўз «француз келгиндилари» ер мулкларни босиб олар ва турли йўллар__билан феодал рентасини оширардилар. Фран­цуз феодаллари Шарқ мамлакатларига нисбатан тутган ўз сиё-сатлари натижасида Жанубий Италиянинг араб мамлакатлари билан олиб борган савдосига катта путур етказдилар, ҳолбуки илгари Штауфенлар бу мамлакатларни қўллаб-қувватлаган эди-лар. Босқинчи-француз феодалларига нафрат кўзи билан қара-ган сицилияликлар 1282 йилда қўзғолон кўтариб, оролдаги француз ҳарбий кучларини қириб ташладилар. Қўзғолон 1282 йил 31 март купи кечқурун Палермода бошланди. Бу қўзғолон «Сицилия оқшоми» номи билан тарихга кирган, чунки оқшом-да чалинган қўнғироқ қўзғолонни бошлаш учун сигнал бўлиб хизмат қилган эди. Апеннин ярим оролини ҳамон ўз қўлида сақлаб турган французларнинг жазо чораларидан қутулиб қолмоқ учун сицилиялик феодаллар Арагон ҳокимияти остига ўтдилар (1302 йилдан). 1445 йилда Арагон Неополь короллигини ҳам босиб олишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Италиянинг бутун жануби узок вақтгача ана шу ажнабий давлат составига киритилди.
XIII—XV асрларда Италиянинг шимолий шаҳарлари энг кўп равнаққа эришдилар. Бу шимолий шаҳарлар ижтимоий ва сиё­сий тузумининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисийа қуйидаги иккита шаҳар: шаҳар-республика доирасидан айча ташқарига чиққан йирик савдогарлар денгиз давлати намунасини кўрсатган Венеция ва энг ривожланган саноат маркази, энг кескин синфий кураш майдони бўлган ва айни замонда янги итальян Ре­нессанс (Уйғониш) маданиятининг асосий маркази ҳисобланган Флоренция айниқса равшан тушунча беради.

Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling