Мавзу: Юнон-Бақтрия ва Кушон подшоликлари даврида Сурхон воҳаси


Download 98.24 Kb.
bet1/3
Sana19.04.2023
Hajmi98.24 Kb.
#1366300
  1   2   3
Bog'liq
5-Мавзу


Мавзу: Юнон-Бақтрия ва Кушон подшоликлари даврида Сурхон воҳаси
Р Е Ж А:

  1. Юнон-Бақтрия подшолиги даврида Сурхон воҳаси.

  2. Кушон подшолиги даврида Сурхон воҳаси.

  3. Сурхон воҳасининг Юнон-Бақтрия ва Кушонлар даври

маданияти.


Таянч сўзлар:
Юнон-Бақтрия подшолигининг ташкил топиши. Юнон-Бақтрия подшолигинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи. Юэчжилар миграцияси. Кушон подшолигининг ташкил топиши. Кушонлар даврининг муҳим ижтимоий-иқтисодий воқеалари. Кушон даври ёдгорлилари ва унинг ўрганилиши. Буюк Ипак йўли ва Сурхон воҳаси.


Мил. авв. 250 йилда Бақтрия сатрапи Диодот Бақтрия ерларини Салавкийлар давлатидан ажратиб, Юнон-Бақтрия давлатига асос солади. Бу даврда Юнон-Бақтрия давлатига нафақат Бақтрия ерлари, балки Сўғдиёна ва Марғиёна ерлари ҳам бўйсуна бошлаган эди. Бақтрия ерларининг Салавкийлар давлатидан ажралиб чиқиши аҳолига бир қадар енгиллик беради. Бу даврда Бақтрия сатраплари, бир томондан, салавкийлар марказий ҳокимияти хуружларига қарши курашган бўлса, иккинчи томондан, Парфия подшолари тажовузига қарши кураш олиб боради. Мустақилликка эришган Бақтрия Диодот I даврида қудратли давлатга айланади. ЮнонБақтрия подшоси Евтидем даврида мамлакатнинг чегара ҳудудларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилади. Мил. авв. 206 йилдан бошлаб Бақтрия ерларига Салавкийлар давлатининг солиб турган хавфи йўқотилади. Бу даврда воҳада сунъий суғоришга асосланган зироатчилик ва ҳунармандчиликнинг қатор тармоқлари анча юксалади. Пировард натижада кўплаб шаҳарлар қад ростлайди, хусусан, Миршоди воҳасида яшаган аҳоли Далварзинтепа ўрнидаги шаҳарга, Шеробод воҳасида яшаган аҳолининг бир қисми Жондавлаттепа ўрнидаш шаҳарга, яна бир қисми эса Таллашқон II номи билан аталган манзилгоҳга, Шўрчи қишлоғи ўрнида эса Кофирқалъа (Кампиртепа) сингари шахдрларга асос солинади. Бу даврда Термиз (Тармита) шаҳрининг майдони бир неча гектарга кенгаяди. Шунинг учун ҳам юнон муаррихлари ўз асарларида Бақтрия хусусида тўхталиб: «Бақтрия минг шаҳарли мамлакатдир» деб таъкидлаб ўтишлари бежиз эмас эди, албатта.
Бақтрия ўша даврда жуда каттагина қўшинга ҳам эга бўлган. Тезтез бўлиб турадиган жангу жадаллар ҳам Бақтрия тараққиётини тўхтата олмаган. Хўжаликнинг турли соҳаларидаги ривожи натижасида савдосотиқ ҳам анча камол топган. Бу даврда бақтриялик савдогарлар ЧинМочин, Ҳиндистон ва Эрон каби мамлакатлар билан иқгисодий алоқалар олиб борганлар. Бақтрия зироаткорлари етиштирган маҳсулотлар ҳақида юнон ва чин манбаларида ўта ҳаяжон билан сўз юритилади.
Бақтриялик ҳунармандлар олтин, кумуш, қўрғошин, қалайи, мис ва бронзадан жуда нафис зебу зийнат буюмлари, уйрўзғор ва хўжалик қуроллари ясаганлар. Бу даврда тўқувчилик, кўнчилик, қуролсозлик ва заргарлик ҳунарлари анча юксалади.

Download 98.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling