Ҳосил бўладиган радикаллар миқдорининг ортиши билан ўртача полимерланиш даражаси пасаяди. Радикал радиацион полимерланиш тезлиги жараённи полимер учун эритувчи бўлмаган муҳитда ёки эмульсияда олиб борилганда ҳам ортади. - Радиацион полимерланиш ҳосил бўлган макромолекулаларнинг деструкцияси ва полимер занжиридан кўчувчан атомлар ва гуруҳларнинг ажраб чиқиши билан боради. Радиацион усул билан полимерланиши қийин бўлган (масалан, аллил спирти ва унинг ҳосилалари) мономерлардан полимерлар олиш, карбонил бирикмалар, нитриллар, изоцианатлар, элементорганик ва ноорганик мономерларни полимерлаш мумкин; шу усул билан олинган полимерлар таркибида инициатор қолдиқлари бўлмайди ва шу сабабли улар тиббиёт ва электроникада ишлатилади.
- Юқорида кўрилган радикал полимерланиш усуллари иницирлаш тезлигининг пастлиги, кам унумлилиги ва деструкция каби қўшимча жараёнлар кетиши муносабати билан амалиётда кенг қўлланилмайди. Шу сабабли полимерлашни кўпроқ махсус қўшиладиган полимерлаш шароитида эркин радикалларга осон парчаланадиган моддалар иштирокида амалга оширилади.
- Моддий инициаторлар ёрдамида полимерлаш саноатда ва илмий тадқиқот амалиётида энг кўп ишлатиладиган полимерлашни иницирлаш учун кенг тарқалган радикал ҳосил қиладиган усулдир.
- Инициаторлар сифатида ишлатиладиган бирикмаларга боғларининг диссоциланиш энергияси 25-40 ккал/моль бўлган моддаларни киритиш мумкин. Диссоциланиш энергиясининг қиймати бундан юқори ёки паст бўлган бирикмалар жуда секин ёки тез парчаланади. Бу талабга О-О, S-S, N-O боғлар тутган синф бирикмаларининг баъзиларигина жавоб бераолади. Буларнинг орасида фақат пероксидлар ва диазобирикмалар радикаллар манбаи сифатида кўпроқ ишлатилади. Кенг ишлатиладиган пероксидларга ацилпероксидлар синфига кирувчи ацетил пероксид ва бензоил пероксидни
- алкилпероксидлардан кумол ва трет-бутил пероксидларни
- гидропероксидларни, масалан трет-бутил ва кумол гидропероксидларини
- ва перэфирларни, масалан трет-бутилпербензоатни киритиш мумкин:
- Пероксидлардан ташқари, азобирикмалардан 2,2-азо-бис-изобутиронитрил [ёки изо-мой кислотаси динитрили (ДАК)] амалиётда ўз ўрнини топган:
- Азобирикмалардан С-N боғнинг мустаҳкамлиги бирмунча юқори 70 ккал/моль, аммо унинг осон парчаланиши шу жараёнда ҳосил бўладиган азот молекулаларининг юқори барқарорлиги билан боғлиқ.
- Полимерлаш реакциясининг умумий тезлиги иницирлаш тезлиги билан белгиланади, шунинг учун бошланғич радикалларнинг, қўшимча жараёнлар содир бўлиш имкониятининг камайиши билан бир вақтда, ҳосил бўлиш тезлигининг ортиши катта амалий аҳамиятга эга. Қўшимча жараёнлар минимал содир бўлганида полимерланиш реакциясидаги иницирлашнинг юқори тезлигига махсус инициаторлар қўллаш билан эришилади. Инициаторлар сифатида эркин радикаллар ҳосил қилиш билан осон парчаланадиган моддалар ишлатилади.
- Инициаторнинг парчаланиши ҳароратни кўтариш ёки инициатор билан реакцияга киришадиган махсус моддалар –
Do'stlaringiz bilan baham: |