Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet24/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

И М М У Н И Т Е Т


Организмни юқумли касаллик қўзғатадиган бактерия, вируслар, бирорта бегона моддага қаршилик кўрсатиш ҳусусияти иммунитет демакдир.


Иммунитет лотинча immunitas сўзидан олинган, бирорта нарсадан халос бўлиш маъносини англатади.
Иммунитет 2 тури:

  1. Табиий (тугма);

  2. Орттирилган.

Табиий иммунитет наслдан-наслга ўтадиган биологик ҳусусият.
Масалан: итларда учрайдиган ўлат касаллиги одамларда учрамайди. Одамларда учрайдиган қизамиқ итларда ҳайвонларда учрамайди.
Орттирилган иммунитет одам ва ҳайвон яшаш жараёнида пайдо бўлади. Орттирилган иммунитет бир томондан актив ва пассив иккинчи томондан табиий ва сунъий бўлади.
Табиий шароитда юқумли касалликлар билан оғриш натижасида орттирилган актив иммунитет пайдо бўлади.
Тирик ёки ўлдирилган микроблардан тайёрланган вакцина билан эмлаш натижасида эса сунъий равишда орттирилган актив иммунитет пайдо бўлади.
Актив иммунитет ҳосил бўлишида орттирилган актив имммунитет наслдан-наслга ўтмайди. Табиий актив иммунитет мустаҳкам бўлиб узоқ йиллар, баъзан умрбод давом этади. Сунъий актив иммунитет эса қисқа муддат давом этади (эмланганда ҳосил булади).
Табиий орттирилган пассив иммунитет онадан болага плацента ва сут орқали ўтади, бир неча ой давом этади.
Қизамиқ билан касалланган одамларни қон зардобида қизамиққа қарши антителолар бўлади. Ана шу зардоб касалланмаган болага юборилса қизамиққа қарши сунъий пассив иммунитет ҳосил бўлади ва касаллик юқмайди. Сунъий пассив иммунитет 2-3 ҳафта давом этади ҳолос, орттирилган иммунитет табиий иммунитетчалик мустаҳкам бўлмайди.
Иммунитет кучи 2 йўналишда: микробга қарши ва унинг токсинига қарши бўлади.
Одамнинг терисида бактерияларни ўлдириш ҳусусиятига эга. Бу ҳусусият тер ва ёғ безларига уларни фаолиятига боғлиқ. Кўз ёшида, балғамда, сўлакда, қорин бўшлиғидаги суюқликда, қон зардобида, кўкрак сутида микробларни ҳалок қиладиган лизоцим моддаси борлиги аниқланган. Лизоцим кўп патоген, аммо вирусларга таъсир қилмайди.
Масалан: микроб организмга тушгач тери ва шиллиқ қаватдан ўтгач ялиғ-ланган жойда иммунитетга дахлдор хужайралар (лимфацитлар, макрофаглар ва антителолар) микробларни ҳалок қилади. Ҳалок бўлмаган микрблар кейин лимфа безларига боради. Бу ерда лимфа суюқлигидаги лимфоцит ва макрофаглар микробларга қарши курашади. Лимфа тусиғини енгиб ўтган микроб қонга тушади. Қондаги лимфоцит, макрофаглар таъсирида ҳалок бўлади. Омон қолган микробларни қолганини ретикуло-эндотемал система органлари томонидан (талоқ, кумик, лимфо безлари) қамраб олиб курашади.
Юқумли касалликлар билан оғриган бемор қонида зардобида антителолар (аглютинин, преципитин, бактериолизм, оксанинлар) пайдо бўлади. Улар спецефик ҳусусиятга эга яъни улар фақат касаллик ривожланишига сабаб бўлган микробларгагина таъсир қилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling