Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


МАВЗУ. Ортирилган иммунитет танқислиги


Download 0.58 Mb.
bet26/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

МАВЗУ. Ортирилган иммунитет танқислиги

синдроми ва ичак инфекциялари.




РЕЖА:

  1. Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми, касаллик сабаблари қўзғатувчиси, юқтирувчилари касалликни тарқалиш омиллари, йўллари, белгилари.

  2. Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми диагностикаси, олдини олиш даволаш, СПИДга қарши тадбирлар. Тиббий ходимларни эҳтиёткорликлари.

  3. Ичак инфекциялари ҳақида тушунча қорин тифи қўзғатувчиси, касаллик манбаи, юқиш, белгиси, даволаш, олдини олиш.

  4. Паратиф А ва Б тушунчаси, ҳусусияти.

  5. Дизентерия қўзғатувчиси, касаллик манбаи, тарқалиш белгиси, ёрдам.

  6. Ботулизм қўзғатувчиси белгиси касаллик манбаи, юқиш йўллари.

  7. Вабо, эпидемия, пандемия, белгилари, кечиши, асорати диагнстикаси, даволаш принципи, парвариши.

  8. Вирусли гепатит қўзғатувчиси, манбаи, белгиси, якуни, давоси, профилактика тадбирлари.


  1. ОИТС – ОРТТИРИЛГАН ИММУНИТЕТ ТАНСИҚЛИГИ СИНДРОМИ.

Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми – лимфотроп вируслар қўзғатадиган ва организмда иммунитет етишмай қолишининг оқибатида ҳар-хил касалликлар пайдо бўлиши, хатарли ўсмалар ривожланиши билан таърифланадиган ҳавфли юқумли касалликлардир.


Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми билан касалланган одам организмида иммунитет етишмай қолади. Одам организми ўзининг химоя воситаларидан маҳрум бўлиб, ҳар-хил касалликларга чалинадиган бўлиб оҳир оқибат ўлим билан тугайди.
Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми йил сайин кўпайиб одамлар ҳалок бўлмоқда. Уни «ХХ аср ўлати» деб айтишмоқда. Бу касалликни давоси топилмаган. Расмий маълумотларга қараганда 1992 йилда ер юзида ортирилган иммунитет танқислиги синдроми 10-12 миллион кишига юққанлиги қайд қилинган. Уларни 50 мингини болалар ташкил қилади.
Мутахассисларнинг далилларига кўра ортирилган иммунитет танқислиги синдроми пандемияси келтирган моддий зарар бутун ер юзида 514 миллиардни ташкил қилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра XXI асрнинг бошларида ер юзида ортирилган иммунитет танқислиги синдроми юққан одамларнинг сони 40 миллиондан кўп бўлади.
1981 йили АҚШда 5 та ёш йигит пневмания билан касалланган, антибиотиклар билан даволанишига қарамай тузалмаган. Текшириш натижасида уларни бариси гамосексуалист эканлиги, пневманияни соғлом одамлар ўпка альвеолаларида сапрофит ҳолда яшайдиган микроб қўзғатганлигини аниқланган. Беморларда иммунитет етишмай қолганлиги аниқланган. Кўп ўтмай яна 26 беморда ҳам шундай холат кузатилган. Уларда пневмониядан ташқари «Капоши саркомаси» аниқланган. Аслида «капоши» саркомаси кексаларда учраши маълум. 1983 йили Париждаги Пастер институти профессори Монтанье ва АҚШли олим Роберт Галло ортирилган иммунитет танқислиги синдроми вирусини топдилар.
Ортирилган иммунитет танқислиги синдромини келиб чиқиши тарқалишига
1) Роберт Галло фикрича Марказий Африка ўрмонларида яшовчи маймунларда ортирилган иммунитет танқислиги синдроми вирусига ўхшаш вирус топилган. Вирус одамларга ўтган улар орқали АҚШ га келтирилган.
2) Монтанье ва бошқа олимларни фикрича ортирилган иммунитет танқислиги синдроми вируси АҚШ да сунъий йўл билан олинган. Бу назария бўйича Пентагон лабораториясида махсус топшириққа биноан сунъий йўл билан одам иммунитетини сўндирадиган вирус топилган. Уни текшириш учун ўз ихтиёри билан розилик берган одамларга юборилади. Касаллик белгилари ҳадеганда пайдо бўлавермагач уларга рўхсат бериб юборилган. Шу сабабли ортирилган иммунитет танқислиги синдроми вируси тарқалиб кетган.
Расмий маълумотларга кўра ер юзидаги ҳамма беморларнинг 3/4 қисми АҚШ га тўғри келади.
АҚШ да наркомания ривожланган, гамосексуализм ривожланган. Ундан ташқари аҳлоқий ва сексуал эркинлик бу касаллик учун ҳамма йўлларни очиб беган. Қайси мамлакатда аҳлоқ доирасидан чиқиб қилинадиган хатти-ҳаракатлар кўп бўлса ўша ерда ортирилган иммунитет танқислиги синдроми кўп тарқалади.
Ортирилган иммунитет танқислиги синдромини Т-лимфотроп вирус қўзғотади. Бу вирус одам қонидаги Т-лимфоцит, Т-хелперларни емиради. Вирус бемор қонида, спермаси, сулаги, кўз ёшида топилган.
Дезинфекцияловчи моддалар таъсирида тез ҳалок бўлади, 5-6 даражада иссиқ таъсирида 30-минутда активлиги камаяди.
Ортирилган иммунитет танқислиги синдромини энг ҳавфли манбаи гомосексуалистлар ва наркоманиялар, гемофилия билан оғриган беморлар, аҳлоқи бузуқ аёллар ҳисобланади.
Гомосексуалистлар жинсий йўл орқали тарқатса, наркомандлар қон орқали тарқатади. Гемофилия билан оғриган беморлар даволанишда куп марталаб қон қуйиш йўли билан даволанадилар. Шу сабабли улар ҳам ҳавф манбаи ҳисобланади.
Тарқалиш йўллари:

  1. Жинсий алоқа қилганда;

  2. Инфекция тушган қон ва унинг препаратлари қуйилганда;

  3. Терига игна санчиш шприцлардан настерия асбоблардан ўтиши мумкин (гиёҳвандлардан).

Ҳавфли гуруҳлар деб номланган одамлар: гомосексуалист, бисексуалист, гиёҳвандлар, фоҳишалар ҳисобланади, кўпроқ шу кишилар касалланади. Гемофилия билан оғриган беморларга қон препаратлари қуйилади. Касаллик қон орқали ўтиши мумкин. Шунинг учун улар ҳам ҳавфли гуруҳга киритилади.
Масалан: Елиста шаҳрида истиқомат қилувчи бир гомосексуалист Африкада командировкада бўлиб, ортирилган иммунитет танқислиги синдроми юқтириб келади. Касалликни хотинига юқтиради. Хотинидан боласига юқади. Хотини касаллик белгилари юзага чиқмаган пайтда шаҳар болалар касалхонасида даволанаётган бемор болага қон беради. Касалхонадаги ҳамширанинг айби билан ортирилган иммунитет танқислиги синдроми – 33 та болага юқади.
Қон берган аёл ҳам, эри, боласи ҳам ҳалок бўлади. Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми – она қорнидаги хомиласига плацента орқали юқиши мумкин.
Касаллик юққандан кейин яширин даври 4-6 ойдан 8-10 йилгача чўзилади. Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми бошланғич даври бир неча йилларгача чўзилиши мумкин. Лимфа тугунлари катталашади, гавда харорати 37-40 0С гача кўтарилиши, ич кетиши, озиб кетиш кузатилади, стоматит, эзофагит ва терини йирингли яралари пайдо бўлади. Беморни дармони қурийди, кўп терлаш, лимфа тугунларини катталашуви дастлабки белгиси ҳисобланади.
Шартли равишда касалликни бир нечта клиник формалари ажратилади:

  1. Ўпка формаси: беморда пневмациста пневмнияси ривожланади. Альвеолаларда пневмоцисталар тез кўпайиб альвеола йўлини тўсиб қўйиши натижасида О2 етишмаслиги холати (гипоксия)га сабаб бўлиб, бемор тез-тез нафас олади. Пневмациста пневмониясидан ташқари 15-20% беморларда «капоши саркомаси» аниқланади.

  2. Ичак формаси: Асосий белгиси ич кетишдир – диарея бунга сабаб криптоспаридиум – (ичакда яшовчи микробдир) 1-2 ой мобайнида беморни ичи кетади, антибиотиклар ёрдам бермайди. Диареяга эзофагит, колит қўшилади. Қизил улгачда кенгайиш ва яралар ҳосил бўлади.

Бемор тўҳтовси ичи кетишидан ўз оғирлигини 10-15% миқдорда суюқлик йўқотади. Беморларни 10% да капоши саркомаси учрайди.

  1. Церебрал формаси: Бу формада менингит, бош мия абсцесси энцефалитга хос белгилар пайдо бўлади.

Бу беморларни 30% да МНС зарарланади (бош мия абсцесси, бош мия лимфомалари, церебрал геморрагиялар, энцефалитлар бошланади).

  1. Диссеминациялашган формаси: Ортирилган иммунитет танқислиги синдромининг диссеминациялашган формасида бир вақтда турли организм ва системаларда паталогик ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришларни токсоплазмалар, вируслар, шартли шатоген микроблар, бактериялар қўзғатади.

  2. Дифференциаллашмаган формаси: Бу формада умумий симптомлар булгани ҳолда бирорта орган ёки системани зарарланишига оид белгилар бўлмайди. Бунда озгина истима кўтарилади, кўп терлайди, тинкаси қурийди, иш қобилияти камаяди, лимфа тугунлари катталашади, бемор зиб кетади. Тери ва шиллиқ қаватларда яллиғланишлар аниқланади. Ортирилган иммунитет танқислиги синдромидан эртами-кечми ҳамма бемор ўлади. Ҳозирча ишлатиладиган дорилар фақат беморни умрини ўзайтириши мумкин.




Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling