Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
Эпидемиологияси:
Қорин тифи билан фақат одамлар касалланади. Касаллик бемор ва бактерия ташиб юрувчилардан юқади. Касаллик бошланиши билан бемор ташқарига ахлат, сийдиги, сўлаги билан тиф бактерияларини ташқарига чиқаради. Бемор соғайгач эса бактериялар чиқарилиши тўхтайди. Баъзан бемор соғайгач ҳам бактериялар чиқиш тўхтамаслиги мумкин. Бундай шахсларни бактерия ташиб юрувчилар дейилади. Бактерия ташувчилик 3 ойгача давом этса «Ўткир бактерия ташувчилик», ундан узоққа баъзан эса умрбод чўзилса «сурункали бактерия ташувчилик» деб юритилади. Умрбод бактерия ташувчилик 2-4% соғайганларда учраши мумкин. Уларни «реконвалесцент бактерия ташувчилар» дейилади. Ўткир бактерия ташувчилик холати эса қорин тифини юқтирган, лекин ўзи касалланмай қолган кишилар орасида учрайди, улар «соғлом бактерия ташувчилар» деб ҳам юритилади. Қорин тифи: фекалорал йўл ва контакт йўли орқали юқади. бактериялар соғлом организмга оғиз орқали киради. Контакт йўли: А) бевосита контакт йўли бемор билан қўл бериб кўришиш, уни парвариш қилганда Б) воситали йўл: бемор фойдаланган уни яқинида бўлган буюмларни ушлаш натижасида Қорин тифи контакт йўли билан ва озиқ-овқат ҳамда сув орқали тарқалади. Одам қорин тифи билан оғриб ўтгач умрбод сақланадиган иммунитет қолади. Клиникаси: I. Яширин даври: ўртача 9-14 кунгача давом этади. Лекин баъзан 7 кунгача қисқариши ёки 24 кунгача узайиши мумкин. II. Бошланғич даври ўртача бир ҳафта давом этади. Касаллик аста-секин бошланиб беморни дармони қурийди, бадани увишади, боши оғрийди, иштахаси бўғилади, дармонсизлик кундан кун зўраяди, харорати кўтарилади, уни акс эттирган чизиқ худди зинапояга ўхшаб юқорилаб боради. 5-7 кунига бориб харорат 390-400 га етади. Харорат кўтарилиши билан бир қаторда интоксикация кучаяди. Беморни боши қаттиқ оғрийди, иштаха йўқолади, уйқу бузилади. Бош оғриги билан уйқусизлик қорин тифига жуда ҳарактерли puls-брадикардия, АБ пасаяди. Ўпкада тарқоқ қуруқ хириллаш эшитилади. (диффуз бронхит). Тил қалинлашиб ён томонида тиш излари тушиб қолади, орқа қисми оч-кулранг қараш билан, тил учи ва ёнида қизғиш бўлади. Ҳалқум ва муртак безлари қизаради. Беморни қорни кўпчийди (метеоризм). Илеоцекал соҳада перкуссия овози бўғиқ бўлади (Падалк симптоми). Шу соҳа пайпаслаб кўрилса ичак қулдираши аниқланади ва бемор оғриқ сезади. Қонда лейкопения, лимфоцитоз, тромбапения, эритроцитлар чўкиш тезлиги тезлашади. Сийдикда протсинурия, микронматурия, цилиндрурия кузатилади. Гемокультура анализи қилинади. III. Биринчи ҳафтанинг охири ва иккинчи ҳафтанинг дастлабки кунларидан қорин тифининг роса овж олган даври бошланади. Бу давр 10-15 кун давом этади. Интоксикация кучайиб, бемор аҳволи оғирлашади, 5-6 кун давомида харорат бирдай 39-400 даража атрофида туради. Температура кечки ва эрталабкини орасидаги фарқ 10 дан кам бўлса касаллик оғир утаёганлигини, харорат 20 ёки ундан кўпроқ пасайишига яхши аломат ҳисобланади. 8-10 кунга келиб розеолез тошма (тарик катталигидаги) пайдо бўлади. Бу доғлар сони кўпинча 3-5-20 дан ошмайди ва қорин терисида жойлашади. Бармоқ билан босилганда ранги ўчади, бармоқ олинса яна ўз холатига келиб доғ ҳосил бўлади. Розеолалар 3-4 кундан кейин ранги ўчиб, йўқолади. Касаллик роса авж олганда нисбий брадикардия харорат 40-390 бўлгани ҳолда юрак 10 да 80-90 уради, puls – дикротияси (орқама-орқа иккита тебранишни артерияда аниқланади) ва А/Б пасайиши кузатилади. Жигар, талоқ катталашади. Чиқариладиган сийдик миқдори камаяди, лаборатория анализи қилинганда тиф бактериялари аниқланади. Беморни қулоғи яхши эшитмай қолиши, куз хиралашиши мумкин. IV. Касалликни энг зўриққан даврида МНС токсин таъсирида зарарланади. «Тиф холати» Status typhosus кўзга ташланади. Бемор карахт бўлиб, атофга эътибор қилмайди, ҳеч кимни кўрмаган, сезмаган ҳолда ётади. Бемор юз мускуллари тортишиб, оёқ-қўллари беихтиёр ҳаракат қилади. А/Б жуда пасайиб, коллапс, кома холатига тушиб қолиши мумкин. Бу даврда касаллик асорати (ичакдаги яра тешилиб қон кетишидан) бемор ҳалок бўлиши мумкин. V. Касаллик белгилари аста сўниши даври бир ҳафтача давом этиши мумкин. Бемор харорати аста-секин пасайиб, интксикация камаяди, бош оғриги йўқолиб, иштахаси очилади, бемор яхши уҳлайди, тил қарашдан тозаланиб, динурез аслига қайтади. Харорат пасая бошлайди. VI. Соғайиш даври. Бемор организми тиф бактерияларидан халос бўлади. Ҳамма органлар фаолияти ўз холатига келади. Рецедив - касалликни қайталаниши. Баъзи омиллар: 1) пархезни қўпол тарзда бўлиши; 2) беморни вақтидан олдин ўриндан туриши; 3) бемор рухи-кайфиятини ёмонлашиши; 4) ҳар турли йўлдош касалликларни қушилиши, 5) беморни озиб, ҳолдан тойиши; 6) витаминлар етишмаслиги; 7) ич кетиш рецедив бошланишига сабаб бўлади. Клиник шакллари: енгил ўртача оғир жуда оғир белгиларини қайси устун туришига қараб: пневмотиф менинготиф нефротиф колотиф ларинготиф каби хиллари ажратилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling